Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-январдаги 25-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом 19-бандига кўра ходим асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда (жорий йил давомида) малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаган тақдирда, у билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади.
❗️ Демак, сиз малака ошириш курсига бормасангиз сизни ишдан бўшатиш мумкин.