Фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан электрон тижорат, транспорт, логистика, саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари бўйича юридик шахс бўлган тадбиркорларнинг замонавий технологияларга асосланган янги маҳсулот ва хизматларни чекланган муҳитда синовдан ўтказиш бўйича «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими жорий этилади.
Шу муддатдан бошлаб, махсус ҳуқуқий режим доирасида тадбиркорларга янги маҳсулот ва хизматларни жорий қилиш фаолиятини чекланган доирада тартибга солиш орқали айрим қонунчилик ҳужжатларига амал қилмаслик, лисензиясиз ва рухсат бериш ҳужжатисиз фаолиятни амалга оширишга рухсат берилади.