Ўзбекистон болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш бўйича энг яхши динамикага эга мамлакат деб тан олинди, деб хабар бермоқда Finance Inquirer.
Қайд этилишича, нашр RGCA ва UNICEF халқаро тадқиқотига кўра, болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олишнинг энг яхши динамикаси бўлган дунёдаги энг яхши 10 та давлатни эълон қилган. Ўзбекистон жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаган.
Ўзбекистондан ташқари Тожикистон (+33 фоиз), Беларусь (+7 фоиз), Финляндия (+7 фоиз), Қозоғистон (+4 фоиз), Литва (+4 фоиз), Туркия (+4 фоиз), Швейцария (+2 фоиз), Польша (+2 фоиз) ва Озарбайжон (+1 фоиз) рейтингдаги мамлакатларнинг ярмидан кўпроғида 2018-2020 йилларда болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш даражаси пасайган.