Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Мурожаат
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Мурожаат
Бухоро

Мурожаат

31.10.2022 73
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Мен Жўраев Дилмурод Ромитан тумани Ҳазорбоғ қишлоғида истиқомат қиламан. 2018 йил сентябр ойидан бошлаб, Ромитан туман ҳокимлигига менга тегишли булган Ҳозорбог кишлогидаги «Сув иншоотлари» ермайдонини ПК-3928 сонли Президент қарорига мувофиқ узумзорга айлантириш таклифи киритилганди. Мен рози бўлмаслигимга қарамасдан, «солиқни оширамиз» туркумидаги тахдидлар билан мени ушбу дастурга мажбуран кирдирди ва менга 150 миллион сўмлик инвестиция киритиш мажбурияти юкланди.
Мен зиммамга юкланган барча мажбуриятларни бажардим ва инвестицион лойихам қониқарли деб баҳоланди ва керакли барча ҳужжатлар имзоланиб менга тақдим қилинди.
Ушбу хужжатларни 2019 йил Ромитан тумани ҳокимлигига тақдим қилганимда эса, «ҳужжатларингизни кўриб чиқяпмиз», «бугун келинг, эртага келинг» дея қуруқ ваъдалар билан мени алдашни бошлашди. Натижа чиқмаслигига кўзим етиб вилоят ҳокимлигига мурожаат қилганимда, ўша даврдаги туман ҳокими Х. Тохиров, ТИИБ раиси ва туман прокурори билан биргаликда менинг еримга ташриф буюришиб, мени ишимдан хато излашни бошлашди. Менга нимбатан «э сен ёзувчи экансану» ва «ўз ўрнингни билиб ўтир мен хохласан бу иш битади бўлмаси битмайди» дейилган сўзларга кўзимни юмиб, узр сўраб майли қилиб беринг дейишимга ва туман ҳокимининг менинг мурожаатим бажарилади дея хат беришига қарамасдан, яна ишим чала қолди. Ҳатто вилоят ҳокимлигидан 2021 йилда келган гуруҳ кўриб чиқиб, қониқарли дея топишига қарамасдан, менинг мурожаатим ўз ечимини топмасдан қоляпти.
Мен бир нафақалаги инсон бўлсам ва ўзим тушунадиган ниҳолчилик билан шуғулланиб турган бир жойда, менга шунча муаммоларни яратган туман ҳокимлиги, мени ҳеч қандай ҳосил олмай мунча солиқни қаерда тўлашимни бирор марта ҳам ўйлаб кўрганмикан. Президент қарори ҳамма вақт Халқ фаровонлигини оширишга қаратилган деб билардим, аммо шунга амин бўлдимки, Президент қарори қай маънода чиқмасин, туман ҳокимлик органлари ва бошқа мутасаддилар ҳар доим бу қарорни Халқни кафангадо бўлишига ва қарзга ботиб, қарзини узолмай бошқа давлатларда мардикорчилик қилишига ёки ўз мулкидан давлат органлари кўрсатган «каромати» сабабли ажралиб қолишиш сабаб бўляпти. Ишнинг энг қизиғи буни текширадиган хеч қандай мутасадди орган йўқ ва Ҳалқни қай аҳволда давлат қарорлари билан курашаётганини сўрайдиган инсон йўқ.

Шерзод Камалов 31.10.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро
Мактабда ўқувчиларига дарс жараёнини уяли алоқа воситасининг камераси орқали тасвирга олиш тақиқланади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 12

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 71
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 480
Бухоро

Мактабда ўқувчиларига дарс жараёнини уяли алоқа воситасининг камераси орқали тасвирга олиш тақиқланади

03.09.2025 26

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?