Бухоро туманида «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тумандаги ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан 40 нафар ёшларга 300 миллион сўмлик тикув машиналари, 25 нафар ёшларга 175 миллион сўмлик мотокултиватор ҳамда 3 нафар ёшларга 18 миллион сўмлик гўзаллик салони жиҳозлари топширилди.


