Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ундирув гаров мулкига қаратилишининг асослари ва сабаблари
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ундирув гаров мулкига қаратилишининг асослари ва сабаблари
Бухоро

Ундирув гаров мулкига қаратилишининг асослари ва сабаблари

13.10.2022 539
6 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Ҳозирги кунда мамалакатимизда тадбиркорлик учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар якка тартибдаги тадбикорлик билан ёки бундай фаолият билан юридик шахс тузган ҳолда фаолият юритишлари мумкин. Тадбикорлик субъектларини ташкил этиш, уларни рўйхатга олиш механизмлари соддалаштиришга катта аҳамият берилмоқда.
Айрим тадбиркорлик субъектлари бошланғич капиталини шакллантиришлари учун банк кредитларидан фойдаланмоқдалар. Яъни, банкдан кредит маблағлари олган ҳолда тадбиркорлик фаолиятларини бошлайдилар, келгусида тадбиркорликни ривожлаштириш учун ҳам банк билан кредит шартномаси тузиб, ўз фаолиятларига кредитларни жалб қиладилар.
Барча ҳуқуқий давлатларда бўлгани каби, Ўзбекистон Республикасида ҳам шартнома тузиш, уларни ўзгартириш, ижро этиш ва бекор қилишни тартибга солувчи ҳуқуқий асослар яратилган бўлиб, шартнома иштирокчилари ушбу қоидаларга албатта риоя этишлари керак.
Амалиётдан шуни кўриш мумкинки, аксарият ҳолларда берилган кредитларни қайтариш бўлиб-бўлиб амалга оширилади. Яъни, банк ўзи берган кредит ва унинг фоизларини тегишли график (жадвал) асосида қайтариш ҳақида қарз олувчи билан келишиб олади. Масалан, олинган кредит ва унинг фоизлари муайян муддатга бўлинган ҳолда график тузилади ва олинган кредит ушбу график асосида қайтарилиши керак.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Яъни, банк томонидан кредит ажратилганидан сўнг, кредитни олган шахс уни ва унга ҳисобланган фоиздларни шартномада кўрсатилган муддатларда қайтариши керак.
Қонунда мажбуриятни бажарилишини таъминлаш усуллари институти мавжуд бўлиб, бунда қарздор (масалан кредит олувчи) ўз мажбуриятини бажарилиши учун маълум бир таъминотни тақдим этади. Ушбу таъминот кредит шартномасининг ўзида кўрсатилиши ёки алоҳида шартнома тарзда (мисол учун гаров шартномаси) ҳам расмийлаштирилиши мумкин.
Мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкин (ФК 259-моддасининг биринчи қисми).
Банклар ва кредит олувчилар ўртасида амалиётда аксарият ҳолларда ушбу таъминот турларидан гаров ҳамда кафиллик танланади.
Қонунга кўра, бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади.
Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли бўлади.
Таъкидлаш керакки, гаров мулки кредит олувчиники ёки учинчи шахсники ҳам бўлиши мумкин. Яъни, кредит шартномаси иштирокчиси бўлмаган учинчи шахс ҳам ўз мулкини гаровга қўйиши мумкин.
Кредит шартномаси мажбуриятлари кредит олувчи томонидан бузилган тақдирда, банк ушбу кредит ва унинг суммаларини муддатидан олдин ёки муддати тугагандан кейин қайтаришни талаб қилиш билан бирга, ундирувч гаровга қўйилган мулкка қаратиш ҳақида судга мурожаат қилиши мумкин.
Суд статистикасига кўра жорий йилнинг 9 ой даври мобайнида туманлараро иқтисодий судларда жами 390 та кредит шартномасидан келиб чиқадиган низолар кўрилиб, бунда 313 таси қаноатлантирилган, таси 13 рад қилинган, 59 таси кўрмасдан қолдирилган ва 5 таси бўйича иш юритиш тугатилган.
Суд амалиётида кредит суммаларини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш ҳақидаги даъволарни кўришда асосан қуйидаги масалаларга эътибор берилади:

  • кредитнинг қайтарилиши қанча муддатга кечиктирилганлиги;
    – гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилишининг миқдори. Агар мажбуриятни бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этилиши мумкин;
    гаров шартномаси қонун талабларига риоя қилинган ҳолда тузилганлиги. Бунда, агар гаров шартномаси қонун талабига кўра нотариал расмийлаштрилиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлса, ушбу тартибга риоя этилганлигига.
    Гаровга қўйилган мулкни сотиш масаласи Фуқаролик кодексининг 281-моддасида кўрсатилган тартибда ҳал этилади. Унга кўра, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
    Гаровга қўювчининг илтимосига кўра, суд ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги қарорда уни очиқ кимошди савдосида сотишни бир йил муддатгача кечиктиришга ҳақли. Кечиктириш ушбу мол-мулкнинг гарови билан таъминланган мажбурият бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди ҳамда кредиторнинг кечиктириш вақти мобайнида кўпайган зарарларининг ўрнини қоплашдан ва неустойкани ундиришдан қарздорни озод қилмайди.
    Гаровга қўйилган, суддан ташқари тартибда ундирув қаратилган мол-мулк кимошди савдосида сотиш, бевосита сотиш, кредитга, лизингга, ижарага бериш, бўлиб-бўлиб сотиш йўли билан ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали реализация қилиниши мумкин.
    Таъкидлаш жоизки, гаровдаги мол мулк тарафлар келишилган ҳолда ўзлари баҳолайдилар ва шартнома ёҳуд бошқа ҳужжатларда кўрсатадилар. Яъни эндиликда гаровга куйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланган вақтдаги бошланғич бахосини суд белгиламайди. Айни пайтда гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланишини назарда тутувчи норма мавжуд эмас.
    Шунга кўра, гаровга қўйилган мол-мулкнинг бошланғич сотиш баҳосини суднинг қарори билан белгилаб бўлмайди ва бунга зарурият ҳам йўқ. Чунки, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 54-моддасининг тўртинчи қисмига кўра кредит бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ундирув қаратилаётган гаровга қўйилган мол-мулк қўшимча баҳоланмайди ҳамда тижорат банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилинади.

Азиз Сафаров,
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг раиси

Нарзулло Шаропов,
Бухоро вилоят судининг судья катта ёрдамчиси

Шерзод Камалов 13.10.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

12.05.2025 45
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 36
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 247

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?