Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Тўдакўл машмашаси: қалбаки тендер ҳужжатлари ва Олий суднинг «ўйини»
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Тўдакўл машмашаси: қалбаки тендер ҳужжатлари ва Олий суднинг «ўйини»
Бухоро

Тўдакўл машмашаси: қалбаки тендер ҳужжатлари ва Олий суднинг «ўйини»

28.09.2022 1.1k
7 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Америка-Ўзбекистон қўшма корхонасининг миллиардлаб мулки тортиб олиниб, маҳаллий тадбиркорга бериб юборилишига асос бўлган тендер ҳужжатлари қалбаки бўлиб чиқди. Шу боис ҳам иш тақдири қўшма корхона фойдасига ҳал бўлиши шарт бўлиб турган бир вазиятда Олий суд “ўйин”ни қайтадан бошлади. АҚШлик инвесторнинг ҳам, унинг ўзбекистонлик ҳамкорининг ҳам судларга нисбатан тикланай деб турган ишончи яна синди.

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида жойлашган Тўдакўл сув ҳавзаси бўйича 4 йилдан буён давом этаётган можаро тобора чигаллашиб бормоқда: Олий суд олдинги суд қарорларини бекор қилиб, ишни қайта кўриш учун Зангиота туманлараро иқтисодий судига юборди.

Қўлдан-қўлга ўтган Тўдакўл

Можаро сабаби Тўдакўлни ижарага олиш билан боғлиқ. 2004 йилда “Shams-Navoiy” корхонаси “CASEF” жамғармаси билан “Aqua-Tudakul” Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини ташкил этган ва ўтказилган тендерда Тўдакўл сув ҳавзасини 18 йил муддатга ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритган.

“Aqua-Tudakul” қўшма корхонасининг 18 йиллик ижара шартномаси 2022 йилда тугаши керак эди. Аммо 2018 йилда табиий сув ҳавзалари доимий равишда танҳо фойдаланиш учун “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига берилгач, уюшма Тўдакўлни ижарага бериш учун 2018 йил январ ойида қайта тендер ўтказган. 4 та фирма ўз таклифлари билан қатнашган тендерда “Aqua-Tudakul” қўшма корхонаси яна ғолиб бўлган ва “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси билан 10 йиллик шартнома имзолаган.

Орадан қарийб 3 ой ўтиб, 2018 йил апрел ойида “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси шартномани бекор қилиш ва танлов ўтказиш ҳақида буйруқ қабул қилган. Май ойига келиб эса қайта тендер “ташкил этилган” ва Тўдакўл “Golden Lake Fish” МЧЖга ўтган.

“Aqua-Tudakul” МЧЖ “SHAMS-NAVOI” XК ва “Central Asiya Small Enterprise F” (CASEF) жамғармасининг таъсисчилигида очилган. Ушбу қўшма корхона 2018 йилга қадар 14 йил давомида Тўдакўл сув ҳавзасидан фойдаланиб келган. “Golden Lake Fish” МЧЖ эса тендер ўтказилишидан бор-йўғи 16 кун олдин, 2018 йил 7 май куни давлат рўйхатидан ўтказилган.
Қарийб 46 млрд сўмлик зарар
Тўдакўл янги ижарачига берилганида унда олдинги ижарачи – “Aqua-Tudakul” Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси томонидан етиштирилган балиқ бўлган. Масаланинг суд ишида кўрилаётган асосий нуқтаси айнан шу. 
Даъвогар – “Aqua-Tudakul” Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси етказилган моддий зарар миқдори 45,8 млрд сўм эканлигини, кўлда балиқ етиштириш учун уни 2011-2017 йилларда ҳар йили ўртача 125 тонна чавоқ билан балиқлантирганини айтмоқда. Қўшма корхона бу важга кўплаб далиллар, жумладан, солиқ ва статистика ҳисоботларини, баҳолаш хулосаларини тақдим этган.
Жавобгарлар – “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ҳамда “Golden Lake Fish” МЧЖ вакиллари эса табиий муҳитга чиқариб юборилган ҳайвонлар давлат мулки ҳисобланишини, даъвогар табиий ҳудуддаги балиқларни қонунчиликка зид равишда ўзининг мулки сифатида эътироф этаётганлигини таъкидлаяпти.
Олий суд ишни қайта кўришга юборди
“Тўдакўл иши”ни кўриб чиққан Юқори Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди “Golden Lake Fish” МЧЖдан “Aqua-Tudakul” Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси фойдасига 45,8 млрд сўм моддий зарар ундириш ҳақида қарор чиқарган.
Суд даъвогарнинг “Тўдакўл” сув омборида балиқлантириш ва уни қўриқлаш, молиялаштириш юзасидан тақдим қилган ҳужжатлари ҳамда “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддаси ва “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги қонуннинг 33-моддасига асосан кўлдаги балиқ захираси “Aqua-Tudakul” Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасининг мулки эканлиги ва уни ундириш асосли деб ҳисоблаган.
Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Юқори Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Аммо Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, Юқори Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 мартдаги ҳамда Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 майдаги қарорларини бекор қилган ва ишни янгидан кўриш учун Зангиота туманлараро иқтисодий судига юборган.
Олий суд қарорни қуйига улоқтиришига “Олдинги судлар томонидан 2018 йилгача даъвогарга тегишли балиқ захираси қайси шартнома асосида юзага келганлиги ўрганилмаган. Яъни балиқ захираси даъвогар билан Навоий вилояти ҳокимлиги ўртасида ижара шартномаси тузилганидан сўнг юзага келган, деб ҳисобланмоқда. Бироқ мазкур ишга Навоий вилояти ҳокимлиги жалб қилинмаган”, деган мазмунда важ келтирган.
Бироқ Олий суд негадир масаланинг асосий нуқтаси – Америка-Ўзбекистон қўшма корхонасининг 45,8 млрд сўм моддий зарар кўришига, сув ҳавзаси 15 йиллик фирмадан 15 кунлик фирмага тортиб олиб берилишига асос бўлган тендер ҳужжатлари қалбакилаштирилганига эътибор қаратмаган.
Тендер ҳужжатлари сохталаштирилган
Энг қизиғи, Тўдакўлни “ютиб олган” “Golden Lake Fish” МЧЖ раҳбари Панжиқул Рўзиқулов тендерга сохта ҳужжатлар тақдим қилган. Унинг бу қилмиши юзасидан жиноят иши очилиб, 2022 йилнинг 15 август куни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судида кўриб чиқилган.
Суд ҳукмида кўринишича, Панжиқул Рўзиқулов “Golden Lake Fish” МЧЖ таъсисчиси Азамат Холиқов, норасмий мутахассиси Қаҳрамон Тиллоев ва норасмий ҳисобчиси Искандар Асадов билан жиноий тил бириктириб, МЧЖда гўёки 40 дона кичик ҳажмли кема борлиги ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаган (кемани бошқариш билетларини қалбакилаштирган).
Чунки Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги қарори билан тасдиқланган “Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги учун ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш тартиби тўғрисида”ги Низомда танлов таклифларини кўриб чиқиш ва танлов ғолибини аниқлашда бир қатор баҳолаш натижалари, жумладан, талабгорнинг балиқ овлаш ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш учун мавжуд моддий-техника воситалари (русуми кўрсатилган қайиқлар, моторлар, овлаш қуроллари, автотранспорт воситалари, балиқ ва балиқ маҳсулотларини сақлаш учун совитиш ускуналари ва ҳоказо) бўлиши белгиланган.
Шу тариқа қалбаки ҳужжатларни тендерга тақдим этган “Golden Lake Fish” МЧЖ 225 балл билан ғолиб бўлишга эришган.
Панжиқул Рўзиқулов Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилган. Аммо жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилинган.
Шунингдек, олинган маълумотга кўра, мазкур иш доирасида “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси мансабдор (Тўдакўлни ижарага бериш юзасидан ўтказилган танлов комиссия таркибида бўлган) шахсларига ҳам Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эътиборлиси, айнан терговда жавобгарлик масаласи кўрилаётган мансабдор имзоси билан 2018 йил 3 апрел куни “Aqua-Tudakul” қўшма корхонасига ўзаро тузилган шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳақида огоҳлантириш хати жўнатилган.
Биров экканини бошқа ўриб кетаверадими?
Шунақа бўляпти: “Aqua-Tudakul” катта харажат эвазига кўлда балиқ етиштирган, “Golden Lake Fish” МЧЖ қалбаки ҳужжатлар эвазига ижара ҳуқуқи ўзига ўтгач, биров етиштирган балиқларни сотиб, даромад кўриб кетмоқда. “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси кўлда балиқчиликни ривожлантириш ўрнига ўз ўйинлари билан борини ҳам йўқ қилди, Олий суд эса қарор топай деган адолатнинг белини букяпти.

ХЕШТЕГ: #Бухоро, Тўдакўл
Шерзод Камалов 28.09.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
Бухоро
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

14.05.2025 31
Бухоро

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

12.05.2025 46
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 43

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 36

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?