15 сентябрь куни АҚШ Молия Вазирлиги томонидан Россиянинг «Мир» карталари билан ишлайдиган банкларга санкция эълон қилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ортидан Қозоғистон, Туркия, Вьетнам каби давлатларнинг бир нечта банклари “Мир” билан ишлашни тўхтатгани ҳақида маълум қилганди. Уларнинг қаторига Ўзбекистондан биринчи бўлиб “Турон Банк” ҳам қўшилди.
Банкда кечагача «Uzcard-Мир» карталарини 36 000 сўм эвазига очиш мумкин эди. Айни дамда бу хизмат тури банк сайтидан олиб ташланган.
@bankir