Жорий йилда Бухоро туманида «Обод қишлоқ» давлат дастури доирасида «Маданият работ» маҳалласидаги 20-сонли умумтаълим мактабида 240 ўринли янги ўқув биноси, Инвестиция дастури асосида янгидан ташкил этилаётган «Зарафшонобод» маҳалласидаги Шейхон қишлоғида 528 ўринли янги мактаб биноси ҳамда туман маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан «Боғдашт» маҳалласидаги 44-сонли умумтаълим мактабида 120 ўринли янги ўқув биносини қуриш ишлари амалга оширилди.