Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ЯНГИ СИФАТ БОСҚИЧИДА
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ЯНГИ СИФАТ БОСҚИЧИДА
Бухоро

ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ЯНГИ СИФАТ БОСҚИЧИДА

16.09.2022 463
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Баракаев Нусратилла Ражабович
Бухоро муҳандислик-технология институти ректори, профессор

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммити жахон сиёсати ва дипломатиясида янги тарихий саҳифа бўлиб кирди. Чунки, дунё етакчилари томонидан бугунги кунда ишонч ва ўзаро бир-бирини тушуниш тақчиллиги сезилаётган, қарама-қаршиликлар ва можаролар кузатилаётган бир шароитда Ўзбекистон Республикаси раислигида манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янги сифат босқичига кўтаришга хизмат қиладиган, ўзаро мулоқот ва фикр алмашиш муҳитини ўзига жамлаган, ўзбек давлатчилиги ва дипломатиясининг тарихий тажрибаси ва ютуқларини ўзида мужассам этган яхлит тамаддуний мулоқот майдони яратилди.
Ўзбекистон раислигидаги Самарқанд саммити бу ташкилотнинг 20 йиллик фаолиятида туб бурилиш ясади, десак хато бўлмайди. Ваҳоланки, “Самарқанд руҳи” ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари шуурида дунёни тушуниш ва ўзаро ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, Президентимиз таъбири билан айтганда, “Ҳар биримиз кучли бўлсаккина ШҲТ кучли бўлади” тамойилини чуқур англаш имконияти яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисидаги нутқида ШҲТ ўз тараққиётининг янги, янада масъулиятли босқичига қадам қўйганлиги, зиммамизда ҳамкорликнинг кўплаб устувор вазифаларини биргаликда ҳал этиш масъулияти турганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.  Айникса, транспорт ва иқтисодий ўзаро боғлиқлик, саноат ва технологиялар кооперацияси, рақамли тараққиёт ва яшил энергетика борасидаги концептуал ғоялари ташкилот янги стратегиясини белгилашда тамал тоши бўлиб хизмат қилиши ҳеч кимга шуҳба уйғотмайди.
Ташкилотнинг блокларга қўшилмаслик мақомини ва унинг очиқлигини сақлаб қолиш тамойилига содиқлиги ўта муҳимдир.
Давлатимиз раҳбари, айниқса, минтақадаги геосиёсий вазиятга алоҳида фикр юритар экан, мамлакатлар етакчилари эътиборини Афғонистондаги вазиятга яна бир бор тортиб, “… ўтмишдаги хатоларни такрорламаслигимиз ва Афғонистонни унинг муаммолари билан ёлғиз қолдирмаслигимиз лозим”лиги, жафокаш афғон халқига кўмаклашиш бугунги кунда долзарблик касб этаётганини таъкидлаб ўтди. Айниқса, қўшни давлат билан чегарадош ҳудуд – Термиз шаҳрида Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш жамғармасини тузиш ташаббуси диққатга сазовор.
Ўта мураккаб тангликларни бошидан ўтказаётган Афғонистоннинг жафокаш халқини Ўзбекистон доимо ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда. Афғон замини тинчлик ва барқарор тараққиётнинг муқимлашуви, республикамизнинг экспорт салоҳияти кескин ошишига, транспорт-логистика тизими такомиллашувига, юк ташиш харажатлари сезиларли даражада камайиши, табиийки, иқтисодиётимиз ривожига хизмат қилади. Афғонистон давлати ва халқи учун ҳам манфаатли бўлади.
Давлатимиз раҳбари шунингдек, ШҲТ доирасида университет ректорлари форуми, маданият ва туризм кунлари, қўшма спорт тадбирлари ва универсиадалар сингари қўшимча форматларни таъсис этиш таклифи билан чиқди ва бу ғоят муҳим ташаббус бўлди.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммити Янги Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятининг янги сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ижтимоий имкониятлари янада юқори сифат босқичига кўтарилаётганини, ўзбек дипломатияси янги руҳият билан нафас олаётганини, “вазмин”ликдан ташаббускорлик, конструктивлик, прагматизм ва ҳамкорликка очиқлик каби асосий тамойилларга асосланганлигини намоён этди.

Шерзод Камалов 16.09.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади
Бухоро
600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди
Бухоро
Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 46

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади

17.02.2026 35

600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

11.02.2026 480
Бухоро

Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади

10.02.2026 103

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?