Бугун туман ҳокимлигида вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳ. Ражабзода ҳамда туман ҳокими Ж. Шароповлар бошчилигида туман Халқ таълими бўлими масъуллари, тумандаги барча умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Мазкур йиғилишда мактабларда ўқув жараёнлари ҳолати, республика, вилоят ва туман миқёсидаги танлов, беллашув ҳамда мусобақалар, фан олимпиадаларида ўқувчилар томонидан эришилган натижалар, битирувчиларнинг ОТМга кириш ҳамда ўқитувчиларнинг тоифа кўрсаткичлари, малака ошириш жараёнлари каби кўплаб мезонлардан келиб чиққан ҳолда белгиланган рейтинг кўрсаткичлари ҳақида сўз борди.
Туман ҳокими йиғилиш аввалида таълим-тарбия жараёнлари мамлакат келажагини белгиловчи муҳим масала сифатида эътибор марказида турганлигини таъкидлар экан, бу борада туманда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларга қисқача тўхталди.
Сўнг ҳоким ўринбосари А. Қазоқов мавзу юзасидан йиғилганларга маъруза қилар экан, туманда жорий йилда эришилган натижалар, мактабларда олиб борилган таъмир ишларини алоҳида айтиб ўтди.
Шундан сўнг олий таълимга қамров ва ишга жойлаштириш бўйича юқори кўрсаткичларга эришган мактаблар номи эътироф этилди. Хусусан, 55-ИДУМ, 41- ва 45-мактаблар директорларига 10 млн. сўм миқдорда пул мукофотлари ва ташаккурномалар топширилди.
Бу борада камчиликларга йўл қўяётган айрим мактаблар номи ҳам тилга олиниб, бошланган ўқув йилида уларни бартараф этиш, таълим сифатини ошириш тўғрисида тегишли тавсиялар берилди.
Абитуриентлари энг кўп талабаликка қабул қилинган репетиторларга туман ҳокими Ж.Шаропов томонидан ташаккурнома берилди.