АҚШ Конгрессининг The Hill нашри таъкидлашича, президент Ш.Мирзиёев 2016 йилда ҳокимиятга келганидан буён Ўзбекистонни модернизация қилишга таяниб келмоқда. Масалан, мамлакат кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, пахта далаларида болалар меҳнатига чек қўйгани, халқаро капитал бозорларига йўл очгани, тўғридан-тўғри инвестициялар 266 фоизга кўтарилгани ва бошқалар учун The Economist томонидан “Йил мамлакати” деб топилди.
Муаллифлар конституциявий ислоҳотлар бўйича бўлиб ўтадиган референдум ҳақида фикр билдирар экан, “бу ўзгартиришлар ҳозирги таҳликали замонда ҳаётий зарурат бўлиб, сиёсий барқарорликни таъминлашга қаратилганлигини таъкидлайди. Бундан ташқари, янги Конституция ҳукуматнинг масъулиятини кучайтиришга қаратилган бир қатор тузатишларни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳисоб палатаси раҳбарларини тайинлаш ваколатларини президентдан Сенатга ўтказиш ҳам назарда тутилмоқда.