Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Нимага бутун шаҳарни вайрон қилган Чингизхон Минораи Калонни бузмасликка қарор қилган?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Нимага бутун шаҳарни вайрон қилган Чингизхон Минораи Калонни бузмасликка қарор қилган?
Бухоро

Нимага бутун шаҳарни вайрон қилган Чингизхон Минораи Калонни бузмасликка қарор қилган?

08.09.2022 1.2k
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ибн Баттутанинг «Саёҳатнома»сида Чингизхон ҳақида шундай маълумот берилган: «Чингиз Мовароуннаҳрни босиб олди, Бухоро, Самарқанд, Термизни вайрон қилди… Аммо кейин Бухоро ва Самарқанд аҳолисини афв этиб, уларга тегмади ва Ироққа қайтиб кетди». Бу китобда Чингизхон мазкур шаҳарларни нима сабабдан афв этгани ҳақида маълумот йўқ.

Лекин бу ҳақда кўплаб тарихий манбаларда зикр этилган бир воқеа бор: 1220 йил мўғул қўшинлари Бухорои шарифга ёпирилиб киради. Ҳукмдорнинг буйруғи билан шаҳарни бир бошдан буза бошлайдилар. Шу жараёнда Чингизхон Арслон минорасини яқиндан келиб томоша қила бошлайди. Кутилмаганда, бошидаги тулки терисидан тикилган қалпоғи учиб кетиб, оти ҳуркиб орқага тисарилади. Шунда «Минора илоҳий экан, таъзим бажо келтирмаганим учун менга ғазаб қилди», деган фикр унинг хаёлига келади. Шундан сўнг Чингизхон бу муқаддас даргоҳни буздирмайди ва миноранинг шарофати билан шаҳарнинг марказий, жанубий ва ғарбий қисмлари омон қолади.

Минораи Калон Қорахонийларнинг сўнгги ҳукмдори бўлмиш Амир Арслонхон томонидан 1124-1127 йилларда қурдирилган. Унинг умумий баландлиги 50 метрга яқин. Минорага чиқиладиган зиналарнинг сони 104 тани ташкил этади.

Қорахонийлар даврида масжид имомлари у ердаги аниқ қуёш соатига қараб, шаҳар аҳлини намозга даъват этиб турганлар.

Минора тепасининг ёпиқ ўчоғидаги олов ўн метрлардан ошиқ баландликка кўтарилиб, гуриллаб ёниб, кечаси чор-атрофни ёритиб турган. Бухорои шарифга келаётган карвонлар адашмай йўл топиб келган бўлса, яқин атрофдаги маҳалла аҳли сайиллар уюштирган, болалар эса кечалари бемалол ўйнаб юришган. Масжидга намозга келаётганлар қиш-қировли кунларда фонус кўтариб юриш ташвишидан қутилишган.

Сайёҳлар Минора тепасига чиқиб, гўзал шаҳар ва ям-яшил дарахтлар билан қуршалган қишлоқ, дала-даштларни завқ билан томоша қилишган.

Аммо 1920 йил 2 сентябрь кечаси Фрунзе бошлиқ босқинчилар Бухорои шарифни тўплардан ўққа тутиб, вайрон этишади. Арслон Минорасининг ҳам 7-8 жойини ўқ тешиб ўтади. Бу ҳам етмагандай кўчаларнинг қор ва ёмғир сувларини унинг тагига оқизиб қўядилар…

Бугунги кунда ноёб ёдгорлик намунаси бўлмиш Минораи калон Ўзбекистон жавоҳирларидан бири сифатида кўз қорачиғидай асраб-авайланмоқда. У сайёҳларнинг диққат марказидаги масканлардан саналади.

Шу ўринда айтмасак бўлмайдиган бир гап: Айримлар бу тарихий бинони «Ўлим минораси» деб атайдилар. Бу ўта совуқ ва нотўғри талқиндир. Чунки тарихчиларнинг фикрича, бу минора ҳеч қачон қатл учун хизмат қилмаган. Тарихда амир ё хон бирор кишини минорадан ташлаб ўлимга маҳкум қилган эмас. Фақат бир ўринда ёзувчи Садриддин Айнийнинг ёзишича, вобкентлик Файзи Авлиё деган киши Бухорои шарифга келиб, маблағ топиб, ўз ҳамқишлоқларига кўмак бериб турган. Ҳатто у бир гал Минора тепасидаги амир байроғини ҳам ўғирлаб кетган экан. Амир бир неча бегуноҳ одамларни зиндонга солгач, Файзи Авлиё бўйин эгиб келиб, уларни озод этишни сўрайди. Бу мардлиги учун Амир унинг гуноҳидан ўтади. Аммо сарой аёнлари бунга рози бўлмайдилар. Шунда Файзи Авлиё ўзининг ўз манфаати учун гуноҳга ботадиган ўғрилардан эмаслигини айтиб, ўзини шу минорадан ташлаган экан.

Бу воқеанинг тарихий ҳақиқат ёки ёлғонлиги ҳам исботланмаган. Шундай экан, бу гўзал ва қадимий бино совуқ номлар билан аталмаслиги керак. 898 ёшлик қўҳна ва бетакрор Минораи Калонга «Бухоронинг гўзал Келинчаги», «Бухорои шарифнинг гўзал Маликаси», «Бухоро посбони» ёки «Арслон минораси» каби нафис исмлар эса, албатта, ярашади.

ХЕШТЕГ: #Бухоро, #Минораи Калон, #Чингизхон
Шерзод Камалов 08.09.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?