Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, 2022 йилнинг бугунги кун ҳолатига ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари Сувда-қутқарув гуруҳлари томонидан жами 142 нафар фуқароларнинг чўкишлари билан боғлиқ бахтсиз ҳолатларга чиқишлар амалга оширилган бўлиб, булардан 51 нафари чўмилиш оқибатида, 85 нафари эҳтиётсизлик оқибатида юзага келган. Энг ачинарлиси ушбу чўкканларнинг 45,3%и вояга етмаганлар ҳиссасига тўғри келади.
Унинг маълум қилишича, 85 нафар фуқаро ўз эҳтиётсизлиги оқибатида сувда чўкиб, халок бўлган.