Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Каъба ҳақида биласизми?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Каъба ҳақида биласизми?
Бухоро

Каъба ҳақида биласизми?

05.09.2022 1.3k
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Каъба (арабча –куб, тўрт бурчак) – Ер шаридаги энг қадимий ибодатхона бўлиб, Ислом динининг энг муқаддас ибодатхонаси ҳисобланади.
-Уни яна “Байтуллоҳ” (“Аллоҳнинг уйи”), “Каъбаи муаззама” (Ҳурматли, эъзозли Каъба) деб ҳам атайдилар.
-Биринчи марта Каъбаи муаззамани, Одам ато (а.с.) яратилишларидан икки минг йил олдин, Аллоҳ таолонинг амрига биноан, фаришталар бино қилган.
-Иккинчи марта Каъбаи муаззамани биринчи одам – Одам алайҳиссалом қурганлар.
-Учинчи марта Одам алайхиссаломнинг фарзандлари (учинчи ўғиллари Шис алайҳиссалом деган тахмин бор) тош ва лойдан қурганлар.Кейин Нуҳ алайҳиссалом даврларида бутун дунёни сув босганда йўқолган.
-Тўртинчи бор Аллоҳ таолонинг амрига биноан Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом билан Каъбанинг олдинги асосини топиб, ўшани устидан қурганлар.
-Иброҳим алайҳиссаломдан кейин ҳам Каъба бир неча марта уруш, олов, сув босиши натижасида бузилиб, қайта қурилган.
-Қурилишда Иброҳим алайҳиссалом ҳозирда “Мақоми Иброҳим” деб аталадиган тошнинг устига чиқиб ишлаганлар, шундан оёқларининг изи қолган экан. Бу тош авваллари Каъбаи муаззамага тегиб турган экан. Кейин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларга ва тавоф қилаётганларга халақит бермасин, деб четроққа олдирган эканлар. Ҳозирги кунда шиша ғилоф ичида, ердан баландроқда сақланмоқда.
-Каъбаи муаззама Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги энг катта масжиди – Масжиди Ҳарамнинг марказида жойлашган.
-Каъба – куб шаклидаги бино бўлиб, бутун дунё мусулмонлари кунига беш марта унга қараб намоз ўқийдилар. Ҳар бир имкони бор мусулмонга умрида ҳеч бўлмаганда бир марта ҳажга бориш фарз бўлиб, шу пайтда Каъбаи муаззама атрофида ибодат қилиши керак.
-Мелодий 624 йилдан бошлаб Каъбаи муаззама бутун дунё мусулмонлари учун қибла бўлди.
-Каъбаи муаззама деворлари тошдан қурилган бўлиб, унинг баландлиги 15 метр, эшик томони девори узунлиги 12 метр, Рукнул яманий билан Ҳажарул асвад ораси ўлчами 10 метрни ташкил этади. Деворларининг қалинлиги бир метр.
-Поли тавоф қиладиган ердан 2 м 20 см баландликда жойлашган.
-Эшиги ҳам 2 м 20 см баландда бўлиб соф олтиндан тайёрланган. Бу эшик Истамбулда тайёрланиб, 1633 йилда Маккага олиб келиниб ўрнатилган. Уни тайёрлашга 286 кг соф олтин ишлатилган бўлиб, йилига икки марта очилади, холос.
-Шимолий-ғарбий деворнинг томидан тилла суви югуртирилган тарнов кўриниб туради, у ал-мизоб ёки мизоб ал-раҳма деб аталади. Шу тарнов билан ғарбий бурчак оралиғи, биз Ўзбекистонликлар учун қибла ҳисобланади. Яъни, биз Ўзбекистонлик мусулмонлар қиблага қараб турганимизда, шу тарнов томонга қараётган бўламиз.
-Каъбаи муаззаманинг усти ҳар йили қора мато – янги Каъбапўш (кисва) билан ёпилади, унга Қуръони Каримнинг Макка ва ҳажга оид оятлари зарҳал билан ёзиб қўйилган.
-Каъбапўш ва Каъбаи муаззаманинг деворлари мушки анбар билан артилади.
Олдин шу мушки анбарни Туркиянинг Испарта шаҳридан олишар экан.
1990 йиллардан бошлаб Эрондан ола бошлаган эканлар.
Каъбаи муаззама учун бир йилда 5-6 тонна мушки анбар ишлатилар экан.

ХЕШТЕГ: Дин, Каъба
Шерзод Камалов 05.09.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Доналд Трампбеш кундан бери кўринмаяпти. Тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқаяпти
Бухоро
“Гиёҳвандлик – давр вабоси”
Бухоро
Тошкент шаҳрида ноқонуний цехда ишлаб чиқарилган қалбаки дори воситалари дорихоналар орқали сотувга чиқарилган
Бухоро
Айланмадан олинадиган солиқдан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар рағбатлантирилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Доналд Трампбеш кундан бери кўринмаяпти. Тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқаяпти

30.08.2025 335
Бухоро

“Гиёҳвандлик – давр вабоси”

28.08.2025 10
Бухоро

Тошкент шаҳрида ноқонуний цехда ишлаб чиқарилган қалбаки дори воситалари дорихоналар орқали сотувга чиқарилган

27.08.2025 28

Айланмадан олинадиган солиқдан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар рағбатлантирилади

25.08.2025 72

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?