Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: 4-сектори ишчи гуруҳи 2 981 та оилаларга давлатимиз томонидан ажратилган 2 миллиард 379 миллион сўмлик пул маблағини ўз эгаларига етказишди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Солиқ > 4-сектори ишчи гуруҳи 2 981 та оилаларга давлатимиз томонидан ажратилган 2 миллиард 379 миллион сўмлик пул маблағини ўз эгаларига етказишди
Солиқ

4-сектори ишчи гуруҳи 2 981 та оилаларга давлатимиз томонидан ажратилган 2 миллиард 379 миллион сўмлик пул маблағини ўз эгаларига етказишди

13.08.2020 48
6 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Шу кунларда Бухоро вилоятининг 4-сектори ишчи гуруҳи томонидан Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар давом этмоқда. Пулларни эгаларига етказиш жараёнларида сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.

Ишчи гуруҳи аъзолари якка ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган ва бошқалар қарамоғига муҳтож кам таъминланган оилаларда бўлиб, уларга давлатимиз томонидан ажратилган бир марталик моддий ёрдам пулларини етказдилар.

Бухоро шаҳридаги «Шайхул олам» МФЙ (маҳалла фуқаролар йиғини) Қарши дарвозаси кўчасида яшовчи Сувон Содиқовнинг оиласи эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилалар сирасига киради. Шунинг учун пандемия даврида ушбу оилага сектор ва ҳомий тадбиркорлар томонидан зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари вақти-вақти билан етказиб бериб турилди. Бугун эса Сувон Содиқов ва унинг турмуш ўртоғига давлатимиз томонидан ажратилган 220 минг сўмдан жами 440 000 сўм моддий ёрдам пули берилди.

Бухоро шаҳар 4-сектор ҳудудидаги 14-сонли «Ибн Сино» МФЙ (маҳалла фуқаролар йиғини)да яшовчи Моҳинур Убайдуллаеванинг турмуш ўртоғи шу пайтгача чет элда ишлаб рўзғор тавшини бир мунча енгиллатиб келаётган эди. Бироқ пандемия туфайли оила боши ва тўйхонада хизматчилик қилиб ётган аёли – Моҳинур Убайдуллаева ҳам иш ўрнини йўқотишган. Шу боис ушбу оила ҳам “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида рўйхати шакллантирилган оилалар қаторига киритилиб, Моҳинур Убайдуллаева ва унинг бир нафар фарзандига 220 минг сўмдан жами 440 000 сўм моддий ёрдам пули берилди.

Бухоро шаҳар 4-сектор ҳудудидаги «Собир Рахимов» МФЙ (маҳалла фуқаролар йиғини) Чўлпон кўчаси, 10-уй, 4-хонадонда яшовчи Миржон Миржалоловнинг тўнғич фарзанди Миразиз 20 ёшда. Тақдир тақозоси билан у туғма ногирон бўлиб туғилган. Яширишнинг ҳожати йўқ оила аъзолари касалманд фарзанди учун зарур муолажаларни олишда, айниқса карантин даврида бир мунча қийналиб қолишган. Шунинг учун сектор ишчи гуруҳи ва маҳалла фуқаролар йиғини ушбу оилани эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатига киритгандилар. Куни-кеча ишчи гуруҳи аъзолари давлатимиз томонидан ажратилган моддий ёрдам пулларини уларга етказдилар.

Сектор ишчи гуруҳи шу куни мазкур маҳалланинг Чўлпон кўчаси 5-уй 6-хонадонида бир неча йиллардан буён ёлғиз ўзи яшаб келаётган 85 ёшли Сергей Иртиковнинг ҳам хонадонида бўлиб ундан кўнгил сўрашди. Суҳбат давомида унга банк ходимлари давлатимиз томонидан ажратилган 220 000 сўмни белгиланган тартибда етказишди.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда вилоятимизнинг барча ҳудудларида муҳтож оилаларга моддий ёрдам пулларини ўз эгаларига етказиш ишлари шаффофлик билан олиб борилмоқда.

Жумладан, Бухоро шаҳар «Абдуҳолиқ Ғиждувоний» маҳалла фуқаролар йиғинида ишчи гуруҳи аъзолари карантин тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда сектор раҳбари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилалар ҳамда якка ёлғиз кексалар ва ишсиз фуқароларга шакллантирилган рўйхат асосида бир марталик моддий ёрдам пуллари белгиланган тартиб доирасида тарқатилди.

Когон шаҳар «Зирабод» МФЙ (маҳалла фуқаролар йиғини) Саховат кўчаси 1-уйда яшовчи 65 ёшли Тошбиби Болтаеванинг оиласи 8 кишидан иборат. Аксига олиб улардан ҳеч бири ишламайди. Кекса онахоннинг катта қизи карантин туфайли Россиядаги иш ўрнини йўқотиб уйига қайтиб келгани боис, уларнинг рўзғори асосий даромад манбаидан узилиб қолган. Унинг устига оиланинг икки нафар аъзоси касалманд. Шу боис ишчи гуруҳининг хулосаси билан ушбу оилага 1 миллион 760 000 сўм ажратилди.

Когон шаҳар «Зирабод» МФЙ (маҳалла фуқаролар йиғини) Рудакий кўчасидаги 16-уйда яшовчи 63 ёшли Сабоҳат Ҳусенова боқувчисини йўқотган. Боз устига зарур иш стажига эга бўлмагани боис, унга тайинланган пенсия пули ҳам айтарли эмас, яъни бор йўғи 300 минг сўм атрофида. Ёлғиз суянчиғи бўлган қизи эса карантин туфайли чет элдан келолмаяпти. Когон шаҳар 4-сектор раҳбари ишчи гуруҳи билан ушбу оиланинг аҳволини ўрганиб, қария ва у билан бирга яшаб келаётган 2 нафар набирасини моддий ёрдам кўрсатиладиганлар рўйхатига киритганди. Куни-кеча уларга ҳам ишчи гуруҳи аъзолари банк ходимлари иштирокида давлатимиз томонидан ажратиган 660 000 сўмни етказдилар.

Шу куни «Темир дафтар»га киритилган 63 ёшли Генадий Онковнинг 5 кишидан иборат оиласига ҳам давлатимиз томонидан ажратилган 1 миллион 100 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдам маблағи ўз эгаларига етказилди.

Пандемия шароитида қийналиб қолган ушбу оила ва уларнинг икки нафари касалманд фарзандларига анча далда бўлди.

Эътиборлиси, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Когон шаҳрининг барча секторларида эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, уларни мураккаб ижтимоий вазиятидан чиқиб кетишида кўмаклашишнинг аниқ механизми ишлаб чиқилган.

Бир сўз билан айтганда Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан вилоятнинг 4-секторида «Темир дафтар»га киритилган жами 2 981 та оилаларга шу кунга қадар давлатимиз томонидан ажратилган 2 миллиард 379 миллион сўмлик пул маблағи ҳозиргача ўз эгаларига етказилди. 

Бухоро вилояти ДСБ  Матбуот хизмати.

Шерзод Камалов 13.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороСолиқ

ҚҚС 15%дан 12%га камайтирилади. Солиқ сиёсатида яна қандай ўзгаришлар кутиляпти?

19.12.2022 416
Солиқ

Экспортчиларга солиқ базасини камайтириш имтиёзи умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланади

29.10.2022 107
Солиқ

«Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри» юритилади

01.10.2022 289
Солиқ

4-сектор раҳбари ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнларини ўрганмоқда

29.08.2020 58

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?