Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ҳар бир инсонга муносиб шароит яратиш мақсадимиз ва бурчимиздир
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ҳар бир инсонга муносиб шароит яратиш мақсадимиз ва бурчимиздир
Бухоро

Ҳар бир инсонга муносиб шароит яратиш мақсадимиз ва бурчимиздир

02.08.2023 255
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўз уйингда, маҳаллангда яшаб давлатимизнинг меҳрини ҳис этиб, ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиш хурсандчилик келтиради. “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида хонадонлар ва кўчаларда июль-август ойларида амалга ошириладиган ҳаракатлар режаси шундай қувончли дамларни тақдим этмоқда.
Туманимиздаги “Кўлиодина” маҳалла фуқаролар йиғинида бу тадбир намунали амалга оширилиб келинмоқда. Вобкент туман ҳокимлиги бошчилигида маҳалла фаоллари маҳалла ҳудуди ҳамда хонадонларнинг янада обод, кўркам бўлиши, аҳолининг осойишталигини сақлаш ишларини режали амалга оширишмоқда.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни давом эттириш, ушбу тоифа вакилларининг хонадонларига ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. 


Мазкур ҳужжатга асосан бугун Вобкент туман ҳокими Ф.Умаров ва Республика ишчи гурухи томонидан “Кўлиодина” МФЙ ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг хонадонларига борилиб уларнинг яшаш шароитлари билан танишишди, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Нуронийлар маҳалладаги турмуш тарзи, ёшларнинг касб-кори ҳақида сўзлаб беришди. 
 «Темир дафтар»га киритилган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила қатламларига ёрдам беришга келишилиб олинди. 
“Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” дастури бўйича кам таъминланган оилаларга яқиндан ёрдам беримоқда. Жамоатчилик асосида ишлаётган ишчилар меҳнатидан фойдаланиб кам таъминланган оилалардаги уйларнинг деворлари сувоқ қилиниб, оқланмоқда.
Ўчоқлари, тандирлари сувалмоқда. Маҳалла ҳудудида тўпланган чиқиндиларни ҳафтасига 2 кунда олиб кетилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, қишлоқ кўчаларидаги ариқлар тозаланди.

Шерзод Камалов 02.08.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
1 Изоҳ 1 Изоҳ
  • Nigora says:

    Assalomu alaykum hurmatli yurtimiz xalqimiz g’amxo’rlari biz bizni maxallamizga kelishingizlarni so’raymiz

    Javob berish

Leave a reply Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода тамагир ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди
Бухоро
“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухорода тамагир ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

16.09.2025 278
Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 45

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 20

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 78

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?