Ўз уйингда, маҳаллангда яшаб давлатимизнинг меҳрини ҳис этиб, ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиш хурсандчилик келтиради. “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида хонадонлар ва кўчаларда июль-август ойларида амалга ошириладиган ҳаракатлар режаси шундай қувончли дамларни тақдим этмоқда.
Туманимиздаги “Кўлиодина” маҳалла фуқаролар йиғинида бу тадбир намунали амалга оширилиб келинмоқда. Вобкент туман ҳокимлиги бошчилигида маҳалла фаоллари маҳалла ҳудуди ҳамда хонадонларнинг янада обод, кўркам бўлиши, аҳолининг осойишталигини сақлаш ишларини режали амалга оширишмоқда.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни давом эттириш, ушбу тоифа вакилларининг хонадонларига ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.
Мазкур ҳужжатга асосан бугун Вобкент туман ҳокими Ф.Умаров ва Республика ишчи гурухи томонидан “Кўлиодина” МФЙ ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг хонадонларига борилиб уларнинг яшаш шароитлари билан танишишди, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Нуронийлар маҳалладаги турмуш тарзи, ёшларнинг касб-кори ҳақида сўзлаб беришди.
«Темир дафтар»га киритилган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила қатламларига ёрдам беришга келишилиб олинди.
“Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” дастури бўйича кам таъминланган оилаларга яқиндан ёрдам беримоқда. Жамоатчилик асосида ишлаётган ишчилар меҳнатидан фойдаланиб кам таъминланган оилалардаги уйларнинг деворлари сувоқ қилиниб, оқланмоқда.
Ўчоқлари, тандирлари сувалмоқда. Маҳалла ҳудудида тўпланган чиқиндиларни ҳафтасига 2 кунда олиб кетилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, қишлоқ кўчаларидаги ариқлар тозаланди.
Assalomu alaykum hurmatli yurtimiz xalqimiz g’amxo’rlari biz bizni maxallamizga kelishingizlarni so’raymiz