Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган жиноий гуруҳ фош этилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жиноят > Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган жиноий гуруҳ фош этилди
Жиноят

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган жиноий гуруҳ фош этилди

22.01.2023 115
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Когон тумани Беклар маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган А.Ш. бир фуқарони ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўладиган имтиҳондан ваколатли танишлари орқали ўтказиш эвазига фирибгарлик йўли билан 400 АҚШ доллари талаб қилади.

2023 йил 9 январь куни соат 17:20 ларда Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда А.Ш. Бухоро шаҳар Абдухолиқ Ғиждувоний кўчасидан ўтувчи йўл ёқасида «Матиз» русумли автомашина салонида талаб қилинган пулларни олган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланган.

А.Ш. билан ўтказилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида унинг воситачи ким эканлиги аниқланиб, тадбир давом эттирилганда, гумонланувчи А.Ш. шу куни соат 22:30 ларда Когон тумани Хўжа Якшаба маҳалласида жойлашган касб ҳунар мактаби олдида, “имтиҳон операцияси” ни бажарувчиси 1997 йилда туғилган Ҳ.А. га 400 АҚШ долларини берган вақтда, Ҳ.А. ҳам қўлга олинди.

Ҳ.А. ҳам ўзининг воситачи эканлигини, “бажарувчи” бошқа шахс эканлигини билдирганлиги сабабли тезкор тадбир яна давом эттирилади.

Бу сафар гумонланувчи Ҳ.А. Бухоро шаҳридаги “Китоблар олами” савдо мажмуаси автотураргоҳида жиноий шериги Когон туманида яшовчи 1996 йилда туғилган Ш.Ж. га ўша фуқарони ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўладиган тест синовларидан ўтказиб бериш эвазига 400 АҚШ долларини берган вақтда Ш.Ж. ҳам жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳнинг аъзолари А.Ш., Ҳ.А. ва Ш.Ж. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ХЕШТЕГ: #гувоҳнома, #Когон
Шерзод Камалов 22.01.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖиноят

“76-сон”ли автобусда 57 ёшли киссовур ушланди

28.04.2023 740
Жиноят

Ўз хонадонида фоҳишахона ташкил қилган шахс аниқланди

22.03.2023 1k
БухороЖиноят

Пешку туманида фоҳишахона ташкил қилган эркак ушланди

14.03.2023 823
Жиноят

ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган фуқаро ушланди

06.03.2023 380

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?