Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Бухоро НҚИЗ ҳамкорлигида Қоровулбозор туманидаги Нефтчилар шаҳарчасида янгиланаётган Конституция бўйича референдумни тарғиб қилишга бағишланган кенг кўламли тадбир бўлиб ўтди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Бухоро НҚИЗ ҳамкорлигида Қоровулбозор туманидаги Нефтчилар шаҳарчасида янгиланаётган Конституция бўйича референдумни тарғиб қилишга бағишланган кенг кўламли тадбир бўлиб ўтди
Бухоро

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Бухоро НҚИЗ ҳамкорлигида Қоровулбозор туманидаги Нефтчилар шаҳарчасида янгиланаётган Конституция бўйича референдумни тарғиб қилишга бағишланган кенг кўламли тадбир бўлиб ўтди

21.04.2023 459
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси бўйича референдум ўтказиш арафасида мамлакатимиз ҳудудларида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” шиори остида тарғибот ва байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Бухоро НҚИЗ ташаббуси билан шаҳарчадаги Маданият саройи майдончасида бўлиб ўтди. Тадбирга фахрийлар кенгаши аъзолари, корхона ходимлари ва туман аҳолисидан иборат 600 дан ортиқ киши ташриф буюрди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Абира Ҳусейнова кириш сўзи билан очиб берди. У ўзининг кириш сўзида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, инсон манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилганини таъкидлади.

Ўз навбатида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова давлатимизнинг асосий қонунига киритилиши режалаштирилган ўзгартиришлар, референдум ўтказиш тартиби ҳақида гапирди.

Меҳнат фахрийлари, Бухоро НҚИЗ ходимлари, ўқитувчилар ҳам сўзга чиқди. Янги таҳрирдаги Конституциядаги ҳар бир норма инсон қадр-қимматини таъминлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Байрам шукуҳида ўтган тадбирда она юртга муҳаббат туйғуси ҳақидаги куй-қўшиқлар иштирокчиларнинг кайфиятига кўтаринкилик бахш этди.

Йиғилиш якунида барча иштирокчиларни янигиланишларга бефарқ бўлмаслик ва референдумда ўз фуқаролик позициясини кўрсатишга чақиришди.

Шерзод Камалов 21.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Бухоро
Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади
Бухоро
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро
Бухорода техник ходимлар мукофотланади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

17.10.2025 36
Бухоро

Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади

16.10.2025 64

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 47
Бухоро

Бухорода техник ходимлар мукофотланади

08.10.2025 54

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?