Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ўзбекистонда кўп квартирали уйларда давлат боғчалари ташкил этилади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ўзбекистонда кўп квартирали уйларда давлат боғчалари ташкил этилади
Бухоро

Ўзбекистонда кўп квартирали уйларда давлат боғчалари ташкил этилади

18.02.2023 180
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бу орқали мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишда бино ва иншоотлар танқислигини бартараф этиш имкони яратилади.

2023 йил 1 апрелдан бошлаб, Ўзбекистонда давлат боғчалари кўп қаватли уйларда ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда жорий йилги Давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган. 

Мазкур лойиҳага асосан, мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 67 фоиздан камида 80 фоизга етказиш режалаштирилган.

Масалан, битта 150 ўринли давлат боғчасини яратиш учун ўртача 6 млрд сўм маблағ талаб этилади. Бундан ташқари, янги боғчани қуриш учун ер масаласи оғирлигича қолмоқда. Шу билан бирга, битта 3 хонали квартирада 25 нафар бола учун боғча ташкил этиш мумкин. 150 нафар бола учун 6 та квартирани харид қилиш ва жиҳозлашга ўртача 4 млрд сўм талаб этилади.

Бундан ташқари, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида ижарага берилган ер участкасида нодавлат МТТ биносини қурган хусусий шерикка ушбу бинони мазкур лойиҳа учун банк кредитлари бўйича гаровга қўйишга оид чекловлар бекор қилинади.

1 600 та оилавий МТТларини ташкил этиш ҳисобига 40 мингдан ортиқ болалар ўрни яратилади. Бунинг учун бюджетдан 185 млрд сўм жалб этилади.

Натижада, мактабгача таълим билан қамровни оширишда хизмат қилаётган ва зарур молиявий ресурсларга муҳтож бўлган 594 та тадбиркорга қўшимча имконият яратилади.

Шерзод Камалов 18.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

БУХОРО ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ПОЛКОВНИК И.Н.ТУРСУНОВНИНГ БУХОРО ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИГА МУРОЖААТНОМАСИ
Бухоро
Ўзбекистонда ҳокимларни сайлаш тизими жорий этилиши мумкин
Бухоро
Ер остида нима бор деб ўйлайсиз? – Ер юзидаги энг чуқур ва ваҳимали сунъий тешик
Бухоро
Бугундан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари кучга киради
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

БУХОРО ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ПОЛКОВНИК И.Н.ТУРСУНОВНИНГ БУХОРО ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИГА МУРОЖААТНОМАСИ

21.06.2026 423
Бухоро

Ўзбекистонда ҳокимларни сайлаш тизими жорий этилиши мумкин

16.06.2026 114

Ер остида нима бор деб ўйлайсиз? – Ер юзидаги энг чуқур ва ваҳимали сунъий тешик

15.06.2026 87

Бугундан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари кучга киради

01.06.2026 90

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?