Ташкилот бош директори Тедрос Гебреесуснинг таъкидлашича, охирги бир йил ичида дунёда холера вабосига чалиниш ҳолатлари кескин кўпайган. Биргина жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида 27 мамлакатда ушбу касаллик эпидемияси кузатилиб, кўплаб беморлар ҳаётдан кўз юмган.
Масалан, Сурияда сўнгги олти ҳафтада 10 минг нафардан ортиқ киши мазкур хавфли инфекцияга гумон қилинган. Покистонда эса 1 500 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган даҳшатли сув тошқинларидан кўп ўтмай холера вабоси авж олди. Агар шошилинч чоралар кўрилмаса, яқин ҳафталарда яна кўплаб одамлар хасталик қурбонига айланиши мумкин.
«Холера оқибатида беморлар ҳатто бир неча соат ичида жон таслим қилишлари мумкин, — дейди ЖССТ раҳбари. — Шунга қарамай, замонавий тиббиёт махсус муолажалар орқали хасталикни даволаш имкониятига эга. Касалликка қарши вакциналар эса вабо профилактикасида энг самарали чора.