Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: ЖССТ қизамиққа қарши шошилинч эмланишни тавсия қилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > ЖССТ қизамиққа қарши шошилинч эмланишни тавсия қилди
Бухоро

ЖССТ қизамиққа қарши шошилинч эмланишни тавсия қилди

24.01.2024 210
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

💉 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси “кўҳна қитъа” давлатларини зудлик билан қизамиққа қарши эмлаш кампанияларини ўтказишга чақирди.

📊 Бу шошилинч тавсиялар бежиз айнан шу кунларда ўртага чиққани йўқ. Чунки минтақада ўтган йил давомида ушбу касалликни юқтириш ҳолатлари 2022 йилга нисбатан 30 баробар кўп қайд этилган.

📈 Экспертлар буни пандемия даврида қизамиққа қарши вакцинация қамрови кескин пасайгани билан изоҳламоқда. Оқибатда 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида бу касалликка чалинган беморлар сони 30 минг нафардан ошди. Ваҳоланки, мазкур статистика 2022 йилда атиги 941 тани ташкил этган эди.

‼️ ЖССТ прогнозига кўра, сўнгги ойларда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари яна кўпайган ва шошилинч чоралар кўрилмаса, бу тенденция давом этиши эҳтимоли юқори.

🩺 Ҳозир қизамиқ расман эндемик деб эълон қилинган давлатларда ўсиш динамикаси кузатиляпти. Хусусан, Буюк Британия хасталик кўпайиши ортидан мамлакатда миллий фавқулодда ҳолат режимини жорий этишга мажбур бўлди.

📌 Эслатиб ўтамиз, дунё бўйича 2022 йилда эмлаш қамрови 2021 йилга нисбатан бироз ошган бўлса-да, аммо шунда ҳам 33 миллион бола қизамиққа қарши эмлаш дозалари билан қамраб олинмади. 22 миллион нафарга яқин ўғил-қиз бундай вакциналарнинг биринчи дозасини, 11 миллион нафари иккинчи дозасини қабул қилишдан четда қолган.

Шерзод Камалов 24.01.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади
Бухоро
600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди
Бухоро
Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 83

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади

17.02.2026 45

600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

11.02.2026 486
Бухоро

Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади

10.02.2026 111

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?