Жорий йилнинг иккинчи чорагида Россия ишлаш учун 3.12 млн муҳожир келган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан учдан бир баравар кўп ва камида охирги 6 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир.
Бундай маълумотлар FinExpertiza аудит ва консалтинг тармоғининг таҳлилий хизмати томонидан Ички ишлар вазирлигининг миграция статистикаси асосида тақдим этилган. Россияга энг кўп мигрантлар Ўзбекистон (49,6 фоиз) ва Тожикистондан (30,5 фоиз) келади. Шу билан бирга, муҳожирларнинг 40 фоизга яқини Москва ва Москва вилоятида қолмоқда.
Қайси давлат фуқаролари Россияга ишлаш учун келган:— Ўзбекистон – 1544,9 минг киши;— Тожикистон – 953 минг киши;— Арманистон – 108,2 минг киши;— Озарбайжон – 79 минг киши;— Беларусь – 42,4 минг киши;— Қозоғистон – 34,9 минг киши;— Хитой – 32,2 минг киши;— Украина (ДХР ва ЛПРдан ташқари) – 28,2 минг киши;— Молдова – 17,2 минг киши