Жондорда эркак ўз ўғлини пичоқлади

 Жондорда эркак ўз ўғлини пичоқлади

Жондор туманида яшовчи фуқаро оилавий келишмовчилик ортидан келиб чиққан жанжалда 23 ёшли ўғлини пичоқлаб қўйган. Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати рахбари бу ҳақида хабар берди. Кўкрак ва қорин қисмидан оғир жароҳатланган фуқаро айни пайтда туман тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25- ва 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид