17 ноябрь куни “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали мутахассислари томонидан Жондор туманидаги “Азамат Анвар Жаҳонгир” МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехида ўтказилган ўрганишда аниқланишича, ушбу МЧЖ мансабдор шахслари томонидан туман “Жондор 1” ГТСдан «Ойтуғди» маҳалласи Пешқандоқ қишлоғи йўналишида тортилган диаметри Д 530 мм. бўлган газ қувурига ноқонуний уланиб, ушбу қувурдан жамиятга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехигача ер остидан, яширинча диаметри 25 мм. бўлган қувур тортиб, “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалига жами 4 млрд. 935 млн. сўмлик жуда кўп миқдорда зарар етказилган
Яна бир худди шу каби ҳолатда, “Абдурахмон зарғишт сервис” МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехи мансабдор шахслари ҳам айнан шу йўналишдаги газ қувурига ноқонуний уланиб, ушбу қувурдан жамиятга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехигача ер остидан, яширинча диаметри 25 мм. бўлган қувур тортиб, табиий газдан фойдаланганлиги оқибатида 2020-2021-2022 йиллар давомида умумий қиймати 4.827.918,0 м3 табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб, “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалига жами 4 млрд. 828 млн. сўмлик жуда кўп миқдорда зарар етказилгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 185/2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.