USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Жондор туманидаги мактаб биносини таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди

 Жондор туманидаги мактаб биносини таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жондор туман бўлими томонидан тумандаги умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган таъмирлаш ишлари юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, пудратчи “O.s.” МЧЖ раҳбари ва бошқалар мактаб биносига смета лойиҳа ҳужжатларида белгиланган табиий газ ҳамда қаттиқ ёқилғига мўлжалланган иситиш қозони ўрнига бошқа русумдаги иситиш қозонларини ўрнатганлиги, шунингдек “LED” ёритиш чироқлари ўрнига арзон нархдаги бошқа ёритиш чироқларини ўрнатиб, 140 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят  кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид