Жондор туманида аёл турмуш ўртоғининг ўлимига сабаб бўлди

 Жондор туманида аёл турмуш ўртоғининг ўлимига сабаб бўлди

7 июнь куни соат 15:10 ларда Жондор туман ИИБ навбатчилик қисмига Оқтепа МФЙда яшовчи 45 ёшли Ш.Р. яшаш уйида вафот этганлиги ҳақидаги хабар келиб тушган.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида марҳум Ш.Р.нинг турмуш ўртоғи Л. Б. унинг маст ҳолатда уйда эканлигини кўриб, жанжаллашмаслик учун темир кроватга унинг оёғ, қўл ва бўйин қисмидан қапрон ип билан боғлаган, уйида қаровсиз ҳолда қолган Ш.Р. темир кроватдан туришга ҳаракатланган вақтида бўйин қисмини сиқилиши натижасида вафот этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан
Жиноят кодексининг 102-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид