Жондор тумани ҳокими Жамшид Худоев тўрт нафар ўринбосарини рағбатлантириш мақсадида 97 миллион сўм туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиш мақсадида қарор қабул қилди.
Жумладан, биринчи ўринбосари Х.Мажитов, қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари Ш.Жумаев ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, шунингдек, ўринбосарлари А.Зокиров ва Н.Ахматовни ойлик иш ҳақининг 100 фоиз миқдорида моддий рағбатлантирди.
Бундай қарорга асос сифатида вилоят ҳокимлигида 2024 йил 17 январ куни туман, шахар ҳокимлари ўринбосарларини 2023 йил II ярим йиллик якунлари фаолияти юзасидан энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг баҳолаш натижаларида юқори кўрсаткичга эришилганини келтирган.