USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Жиззахда Renault-AvtoVAZ автомобиль заводи қурилади

 Жиззахда Renault-AvtoVAZ автомобиль заводи қурилади

Тошкентда 31 март куни Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Азим Аҳмадхўжаевнинг Франциянинг Ўзбекистондаги ишончли муваққат вакили Брис Рокфей ҳамда француз бизнес-ҳамкорлари билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Унда Франция томони иштирок этаётган флоат-ойна ва Fives Stein автомобиллар учун ойна ишлаб чиқариш заводи, маҳаллий ишлаб чиқарилаётган BOPP плёнкаларини сотиш (айни пайтда озиқ-овқат учун плёнка мамлакатга импорт қилинмоқда) каби Жиззахнинг уч инвестиция лойиҳаларининг ҳозирги аҳволи муҳокама қилиниб, дастлабки битимлар имзоланди.

Шунингдек, 2021 йилда Renault-AvtoVAZ автомобиль заводи қурилиши ва ишга туширилиши кўзда тутилган. Музокаралар жараёнида мазкур лойиҳаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари белгилаб олинди.

Бундан ташқари, Жиззах вилоятида туризм бизнесини ривожлантириш учун Франциянинг сайёҳлик компанияларини жалб этиш тўғрисидаги келишувга эришилди.

Франциянинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари Брис Рокфей Жиззах ҳудудини ривожлантиришдаги жадал ўсиш суръатини алоҳида қайд этиб, мўлжалланган қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилишига қатъий ишонч билдирди.

Бундан аввал Жиззахда учта компания автомобиль ишлаб чиқарилиши, ГАЗ Ўзбекистонда автомобиль йиғишни бошлаши ҳамда Ўзбекистонда 2021 йилнинг дастлабки икки ойида қанча транспорт воситаси ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид