Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Жиззахда қаровсиз кўчада қолиб кетган бемор шифохонага ётқизилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Жиззахда қаровсиз кўчада қолиб кетган бемор шифохонага ётқизилди
Бухоро

Жиззахда қаровсиз кўчада қолиб кетган бемор шифохонага ётқизилди

05.06.2023 232
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Зомин туманидаги шифохоналардан бирининг ҳовлисида бир бемор оғир аҳволда ётгани акс этган видео тарқалди. Видеода эркакнинг танаси яралангани, олинган жароҳат даволанмагани боис ҳашаротлар босиб кетганини кўриш мумкин. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, видеолавҳадаги шахси номаълум фуқаро 2022 йилнинг ноябрь ойида Зомин туманининг “Чорводор” ҚФЙ ҳудудидаги кўчада совуқда қолиб кетгани учун тез тиббий ёрдам машинасида Зомин марказий шифохонасига олиб келинган ва керакли даво муолажалари қилинган.
Бемор ўзига келгач, унинг шахсини аниқлаш имконияти бўлмаган.  Туман тиббиёт бирлашмаси бемор шахсини аниқлаш ва қариндошларига хабар беришда амалий ёрдам сўраб туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, прокуратурасига мурожаат қилган.
Натижада, беморнинг қариндошлари ташлаб кетгани, у шу вақтгача тумандаги бир фермер хўжалиги раисининг уйида ишлаб келгани аниқланган. Қайд этилишича, бемор қарийб етти ой туман марказий шифохонасида ётиб даволанган. Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбариятининг тегишли ташкилотларга беморнинг қариндошларини топиш ёки мурувват уйларига жойлаштириш бўйича такрорий мурожаатларидан сўнг, ўз уйида ишлатган фермер хўжалиги раиси беморни уйига олиб кетган. Аммо, бир-икки кун ўтиб, уни Даштободдаги шифохонага ташлаб кетган.
Шундан сўнг, тиббиёт ходимлари томонидан бемор шифохонага жойлаштирилган. Аммо, унинг хонадошлари ушбу бемор билан бир хонада ётмасликларини, уни алоҳида хонага ўтказишни талаб қилишган. Шунда, беморга алоҳида хона тайёрлашга қадар шифохона ҳовлисига вақтинча жойлаштирилган.
“Бемор ҳозир алоҳида хонага жойлаштирилган ва керакли даво муолажаларини олмоқда. Маълумот учун қаровчиси йўқ шахслар мурувват уйларига жойлаштирилади ва ўша ерда даволанади. Айни пайтда тегишли ташкилотлар билан бирга бемор даволаниб бўлгач, мурувват уйларига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда”, – дейилади хабарда

Шерзод Камалов 05.06.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?