Инсонни ақлини шоширадиган, қинғир йўлларга бошлайдиган нафсдир. Маъмур Очилов муқаддам судланган бўлишига қарамай, такрор жиноят кўчасига киришига ҳам сабаб бўлган ҳолат аслида нафсга бўйсунишидир. У Бухоро минтақавий темир йўл узели” АЖда ишчи сифатида 2014 йилдан 2022 йил 25 февраль кунига қадар ҳарбийлаштирилган ўт ўчириш ўқчилик командасида ишлаб келган. Таниши Сардор Саидов билан учрашганида С.Саидов жияни М.Ғиёсов “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖга қарашли “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига ишчи сифатида ишга кирмоқчи эканлигини айтиб ёрдам сўради.
—Ҳаракат қилиб кўраман. Суриштрайчи,— деди Маъмур ишни битирадиган кишидек ишонч билан.
- Ҳа, албатта. Бу ишлар қуруққа бўлмаслигини биламан
Орадан икки-уч кун ўтиб Саидовга қўнғироқ қилган Маъмур “ишга кириш” нахи 1500 АҚШ доллари бўлишини айтди.
—Озроқ арзон қилинг ахир, ишга кирадиган киши мани жиянимку…
—Ҳмм.. сўраб кўраман
Бу каби келишув суҳбатларидан сўнг 1200 АҚШ долларига рози бўлган С.Саидов ишга кирмоқчи бўлган қариндошлари билан учрашди. Ҳатто уйида М. Очилов билан уларни учраштирди. Ўғли ишга киришига ишонган З. Ғиёсов хурсанд бўлди. “Икки ойда иши ҳал бўлади. Мана бу ҳужжатларни тайёрлаб топширинглар” деди ўртага тушган одам. Ишонмай бўладими, деган хаёлга келган вақтдаёқ ишончи суиистеъмол бўлаётганини, қариндоши С.Саидов ҳам бу тамагирлик шарофатидан 200 АҚШ доллари улуш олишини билмасди.
Кимларгадир ўзини удабурро, корчалон қилиб кўрсатаётган Маъмур Очилов қўлига тушган тўрт тангани кўриб босар-тусарини билмай қолди. Қарийб ўн йил яшаб уч фарзандли бўлишганида ҳам оиласи тинчлигини таъминлай олмаган М.Очилов бирдан болаларини кўргиси келиб қолди.
У қайнонаси Ш.Олимованинг Сариосиё қишлоғидаги уйига борди. Хотин-бола чақаси ўша хонадонда истиқомат қилишади. Тунда ичган спиртли ичимлик таъсирида тонг сахар тахминан соат 04:00 ларда дарвозани тақиллатиб ўтирмай девор ошиб ҳовлига кирди. Хотини Н.Саноева кутилмаганда кириб келган “меҳмон” бир иш турғизиб кетишидан қўрқиб дир -дир титрарди.
Шу орада кичкина ўғли Мирсаид йиғлаб, уйғониб кетди.
- Боланиям кўрдингиз. Энди кетинг,— деди жанжал бўлишини ўйлаб. Ҳадеганда эрига гап уқтириб бўлмадаи. Орага қайнона Ш.Олимова ур-тўполон жанжал бошлаган М.Очилов энди белидаги рементини ечиб олди. Бир зумда қўни-қўшни , қариндошлар, маҳалла раиси, профилактика инспектори етиб келди.
Ҳар қандай жиноят, ҳуқуқбузарлик қонун талаби доирасида баҳоланади. Бинобарин ,жиноятга жазо муқаррар. Суд М.Очилов ҳамда С.Саидовларни қилмишларига яраша жазога тортди.
М.Очиловга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддасига асосан жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг 2023 йил 24 февралдаги ҳукми билан тайинланган ва ўталмай қолган 6 ой 17 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини мазкур ҳукм билан тайинланган жазога қисман қўшиш йўли билан, М.Очиловга узил-кесил ўташ учун
3 (уч) йил 7 (етти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
С. Саидов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда билан иш ҳақининг 15 (ўн беш) фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 1 (бир) йил 6 (олти) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Зариф Шеров,
Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Нурбек Рахимов,
Бухоро вилоят судининг бош консультанти