Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди томонидан «Инсон ҳуқуқлари» ҳафталиги ўтказилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди томонидан «Инсон ҳуқуқлари» ҳафталиги ўтказилди
Бухоро

Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди томонидан «Инсон ҳуқуқлари» ҳафталиги ўтказилди

27.02.2023 187
7 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди томонидан Бухоро Давлат Университети Қоракўл академик лицейида Ёшлар ишлари агентлиги, прокуратура, адлия органлари билан биргаликда ўқувчилар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорида белгилаб қўйилган вазифалардан келиб чиқиб ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлигини ошириш йўналиши бўйича «Инсон ҳуқуқлари» ҳафталиги ўтказилди.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳимдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида” 2023 йил 8 февралдаги Қарорига илова Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури ва миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, Миллий таълим дастурининг асосий мақсади — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги Декларацияси қоидалари ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш, шунингдек, аҳоли барча қатламларининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги миллий ва халқаро стандартлар тўғрисида хабардорлигини, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада оширишдан иборатдир.

Миллий таълим дастурининг асосий вазифалари ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлигини ошириш, давлат органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, инсон ҳуқуқлари соҳасида педагог кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг инсон ҳуқуқлари соҳасида хабардорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш, замонавий технологиялар, бадиий асарлар, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тизимининг самарадорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан иборатдир.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси доирасида шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш борасида мақсадли чоралар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни такомиллаштириш юзасидан муҳим қадамлар қўйилмоқда.

2020-2024 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилмоқда. Ушбу босқич ёшларни тенглик, инсон ҳуқуқларига амал қилиш ва камситмаслик руҳида тарбиялаш ҳамда инклюзив, тинч ва осойишта жамиятни яратишга имкон берувчи таълим беришга қаратилгандир.

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби ўрнатилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ҳузурида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ходимлари учун инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил қилинди.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, шунингдек, ушбу йўналишда фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида «Инсон ҳуқуқлари» (юридик фанлар, социология фанлари) ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим институти ташкил қилинди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, таълим муассасаларини аҳоли ўртасида умуминсоний қадриятлар, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва унга риоя қилиш тамойилларини оммалаштириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотдан фойдаланишини таъминлаш жараёнига кенг жалб этиш зарурати юзага келди.

Олий таълим муассасаларида, академик лицей ва техникумларда инсон ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари ва бола ҳуқуқларига оид ўқув курслари ва дарсликлар жорий этилганлик ҳолати ҳамда мазкур мавзуларнинг ўқитилиш сифатини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, олий таълим муассасаларида «Инсон ҳуқуқларини ўрганиш» махсус ўқув курсини ўқитиш тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги, молиялаштириш масаласи ҳал қилинмаганлиги сабабли фанлар мутахассис бўлмаган ўқитувчилар томонидан ўқитилмоқда.

Жамиятда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат ҳиссининг шаклланиши, халқаро ташкилотлар тавсияларининг бажарилиши учун суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари бўйича малакасини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйиш лозим.

Соҳадаги камчиликлар мамлакатимизда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, уларда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат ҳиссининг шаклланишига, давлат хизматчиларининг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳасидаги билим ва кўникмаларининг ошишига тўсқинлик қилмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини қабул қилиш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ушбу Миллий таълим дастури инсон ҳуқуқлари соҳасида ахборот бериш, маърифат ва ўқитиш тизимини босқичма-босқич кенгайтириш ва такомиллаштиришга, кадрлар тайёрлаш тизимини миллий қонунчилик ва халқаро стандартлар талаблари асосида сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.

Миллий таълим дастурининг асосий йўналишларидан бири – ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлигини ошириш йўналиши бўлиб, бу йўналишда «Инсон ҳуқуқлари» ҳафталигини ўтказиш, мутахассислик йўналишларини ҳисобга олган ҳолда инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув дастурлар, ўқув ва услубий қўлланмалар тайёрлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим йўналишида инновацион танловлар, ўқувчи ва талабалар учун ёзги мактаб, танловлар ташкил этиш, ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш каби вазифалар белгилаб қўйилган.

Миллий таълим дастурини амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари иштирок этадилар. Шунингдек, Миллий таълим дастурини амалга оширишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилинади.

Миллий таълим дастури доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш орқали аҳолининг, айниқса ёшларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жумладан бу борада ахборот тарқатиш, таълим бериш фаолияти янада такомиллаштирилади, жамиятда инсон ҳуқуқлари маданияти янада юксалади;

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимнинг асосий тамойиллари ва услубларини ўзлаштириш ҳамда тўлиқ тушунишга кўмаклашилади;

аҳолининг турли гуруҳлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, гендер тенглик мазмун-моҳиятини тушунишга эришилади;

давлат органлари ходимлари томонидан инсон ҳуқуқларини амалда қўллаш билим ва кўникмаларининг шаклланишига эришилади;

инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-тадқиқот ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, таълим сифатини оширишга эришилади;

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги Декларацияси қоидалари қўлланилиши ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилишига кўмаклашилади;

инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида халқаро ва минтақавий тузилмалар билан ҳамкорликни янги босқичга кўтариш орқали мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро рейтинглар ва индекслар бўйича кўрсаткичлари яхшиланади.

Жалол Садиров,

Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди раиси

Шерзод Камалов 27.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

12.05.2025 44
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 36
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 247

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?