Бугун туркиялик тарихчи олим, сиёсатшунос, АҚШнинг Мичиган давлат университети профессори Timur Kocaoğlu Бухоро давлат педагогика институти талаба-ёшларга маъруза қилди.
Шунингдек, учрашувда Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуров, тарих фанлари доктори, профессор Сулаймон Иноятов ва Бухоро инновациялар университети ректори Дилноз Рўзиева иштирок этди.
Учрашувда жадидчилик намоёндаларининг ҳаёти, илм йўли ҳақида сўз борди.
“Жадидлар миллатни, Ватан саодати, унинг бахти ва равнақи, миллат тараққий топиши, юрт озодлиги учун фидоийлик кўрсатишга даъват этган эдилар” – деди Timur Kocaoğlu
Учрашув давомида талабаларга илм йўлининг машаққатлари ва Ўзбекистонда жадидлар фаолиятининг эътироф этилган ва этилмаган жиҳатлари ҳамда бугунги кунда педагогик таълимнинг замонавий услублари ҳақида зарурий маълумотларни тақдим этди.
Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
“Жадидлар миллатни, Ватан саодати, унинг бахти ва равнақи, миллат тараққий топиши, юрт озодлиги учун фидоийлик кўрсатишга даъват этган эдилар” – Timur Kocaoğlu
Фикр билдириш
Фикр билдириш