ЮРТИМИЗ ЯШИЛЛИККА БУРКАНАДИ

 ЮРТИМИЗ ЯШИЛЛИККА БУРКАНАДИ

Бугун биз қуриб кўкартираётган ниҳоллар эртага диёримизни яшиллик оламига айлантиради. Бу саломатлик демак! Ҳаво мусаффолиги, ёзда салқинлик, қишда совуқ-шамолдан ҳимоя, дегани. Табиатнинг гўзалликка бурканишини айтмайсизми?


Шу боис ҳам юртбошимиз ҳаммани ниҳол ўтқазишга чорладилар.
Бу масъулиятли ишдан Э.Шарипов рахбарлигидаги Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси жамоаси ҳам четда қолмаяпти.


Улар йўл бўйлари, корхона атрофларини гулу гулзорга айлантириб жуда кўп миқдорда мевали ва манзарали ниҳоллар ўтқазишди.


Кун келиб бу ниҳоллар азим дарахтларга айлангуси ва албатта боғбонига раҳмат демоғи муқаррар!

Мавзуга оид