Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “Workout” спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “Workout” спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрсида”ги ПҚ-5282 қарори қабул қилинди.

         Ушбу қарорга мувофиқ, 2021-2022 йилларда юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “Workout” спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланиб, спортнинг устувор турларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, аҳоли ўртасида спортнинг устувор турлари оммавийлигини ошириш, иқтидорли ёшларни саралаш, спортнинг устувор турлари билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш, уларни оммалаштириш, моддий техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш, ҳудудларда спортнинг устувор турларини янада ривожлантириш ва оммалаштиришга қаратилган спорт тадбирларини ташкил этиш белгиланиб қўйилди.

         Шунингдек, ушбу қарор билан қуйидаги спорт мусобақалари ҳар йили ўтказилади:

         Юриш ва югуриш бўйича – “Tashkent Marathon”, “Samarkand Half Marathon” ва “Zaamin Ultra” халқаро марафонлари, “Sky Camp Bostanliq” триатлон ва йога марафонлари, “Барча рекордлар бизники!” (5 ва 10 минг қадамга), турли масофаларна югуриш бўйича “Янги рекордлар сари!”;

         Мини футбол бўйича – “Янги Ўзбекистон ёшларимиз”, “Соғлом оила – Янги Ўзбекистон таянчи” (оилавий жамоалар ўртасида) “Раҳбар кубоги” (давлат органлари ва ташкилот ходимлари ўртасида);

Бадминтон бўйича – “Баҳор маликалари”, “Бадминтон лигаси” (умумий ўрта ва профессионал таълим муассалари ўқувчилари ўртасида), Раҳбар кубоги” (давлат ва нодавлат ташкилот ходимлари ўртасида) ва “Имкониятингиздан кўпроғини бажаринг!” (аҳолининг кенг қатламлари ўртасида);

Стритбол ва “Workout” бўйича – “Рекорддан – янги рекордга!” ва “Гиёҳванд моддаларга қарши!” (таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида), “Муҳим ғалаба қозониш эмас, балки қатнашиш!” (маҳалла жамоалари ўртасида), “Қишлоғинг учун ғалаба қозон!” (қишлоқ жамоалари ўртасида), “Соғлом танда – соғлом фикр!” (давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари ўртасида) ўтказилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб спортнинг устувор турлари бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралашнинг 3 босқичли тизими жорий этилади.

Биринчи босқичда – спортчилар ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари (туман/шаҳар ҳокими кубоги);

Иккинчи босқичда – туман (шаҳар) мусобақалари ғолиблари ўртасида вилоят мусобақалри (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кубоги);

Учинчи босқичда – вилоят мусобақалари ғолиблари ўртасида республика мусобақалари жорий этилади.

                Рахманов Беҳзод

Адлия бошқармаси ҳузуридаги

Бухоро туман юридик хизмат кўрсатиш

                          Маркази бош юрисконсульти     

Мавзуга оид