USD10 487.53–0.12%
RUB142.13–0.48%

Юрак саломатлигида муаммо борлигини қандай билса бўлади?

Инсон саломатлиги учун муҳим саналган юрак фаолиятида салбий ўзгаришлар юз бериши бошқа бир қанча касалликларга сабаб бўлиши, эътибор берилмаса, оқибати ўлим билан ҳам якун топиши мумкин. Дастлаб, бемор қон босими, қанд ва холестерин миқдорини текширтириб олиши керак. Қолаверса, оилавий касаллик тарихини ҳам кўздан кечириш керак. Юрак билан боғлиқ муаммоларга ирсият ёки зарарли одатлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Юрак ёшини бир неча саволларга жавоб бериш орқали онлайн тест ёрдамида ҳам аниқласа бўлади.

Хавфни қандай аниқласа бўлади?

Қон босимини вақти-вақти билан ўлчаб туриш керак. 

-Юқори кўрсаткич 130 дан баланд бўлмаслиги керак.

Қанд ва холестерин миқдорини назорат қилиш учун қон таҳлили топшириш керак.

-Холестерин 5,0 ммол/л, қондаги қанд миқдори эса 5,5 ммол/литрдан кўп бўлмаслиги керак.

Жисмоний фаоллик даражасини назорат қилиш керак.

-Кунига камида 1000 қадам юриш, ҳафта давомида 150 дақиқа давомида жисмоний фаол бўлиш керак.

Қайси зарарли одатлар юрак саломатлигига жиддий таъсир қилади?

-Чекадиган, кам ҳаракат, таомномасида туз ва ёғ миқдори юқори бўлган кишиларда, қолаверса, ортиқча вазнга эга ва спиртли ичимлик истеъмол қиладиганларда ушбу хавф юқори бўлади.

Чекишни ташлаган одамда хавф камаядими?

-Киши чекишни ташлаганига 1 йил бўлганидан кейингина чекмайдиганлар сирасига киради. Ўпка, юрак ва қон томирларда чекиш ташланганидан бир неча кун ўтибоқ ижобий ўзгариш кузатилиши мумкин, аммо сезиларли яхшиланиш 1 йилдан кейин юз беради.

Стресснинг саломатликка зарар етказадиган даражада эканлигини қандай билиш мумкин?

-Стрессли вазият ёки ундан кейин пульснинг кўпайиши, бош оғриши, қон босимининг кўтарилиши стресснинг ҳаддан ортиқ эканлигидан дарак бериши мумкин. Стресс кўп эканига ўрганиб қолган баъзи кишиларда эса вазн ортиши ҳам организмнинг реакциясидан далолат бериши мумкин.

Юрак касалликларининг олдини олишнинг 3 асосий қоидаси:

-чекманг, тўғри овқатланишга риоя қилинг ва жисмоний фаолликни кўпайтиринг.

Жиддий муаммолар келиб чиқмаслиги учун юрак-қон томири тизимидаги қайси илк белгиларга эътибор қаратиш керак?

-Аксарият ҳолларда бош оғриши ва қон босими кўтарилиши кузатилади, аммо кўпчилик оғриққа чидаш ва шунчаки оғриқ қолдирувчи дориларни қабул қилишни кифоя деб билади. Жисмоний зўриқиш, оғир кўтариш ва кучли эмоцияда бўлганда кўкрак соҳасида юрак ишемияси билан боғлиқ оғриқ сезилиши ҳам мумкин.

Мавзуга оид