Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “ЁШЛИК” СПОРТ МАЖМУАСИ НЕГИЗИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН ҚАБУЛ-САРАЛАШ МАРКАЗИ — СИЗНИНГ САЛОМАТЛИГИНГИЗ УЧУН!
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Саломатлик > “ЁШЛИК” СПОРТ МАЖМУАСИ НЕГИЗИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН ҚАБУЛ-САРАЛАШ МАРКАЗИ — СИЗНИНГ САЛОМАТЛИГИНГИЗ УЧУН!
Саломатлик

“ЁШЛИК” СПОРТ МАЖМУАСИ НЕГИЗИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН ҚАБУЛ-САРАЛАШ МАРКАЗИ — СИЗНИНГ САЛОМАТЛИГИНГИЗ УЧУН!

02.08.2020 191
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзингизни нохуш ҳис этаяпсизми?
Шифокор маслаҳати зарурати туғиляптими?
Балки объектив кўрикдан ўтиш, минимал инструментал-диагностик текширишларни амалга ошириш ва тахминий ташхис олишни, шунингдек, тиббий госпиталларда даволанишни истаётгандирсиз?!
Унда ҳеч иккиланманг!

Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси негизида ташкил этиладиган қабул-саралаш марказига мурожаат қилинг!

Ҳурматли фуқаролар, ўлкамиз аҳолиси!
Мазкур марказда малакали мутахассис-врачлар, ўрта тиббиёт ходимлари ва кичик тиббиёт ходимлари жалб этилади. Марказ фаолиятига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тавсия этилган мутахассис врач раҳбарлик қилади.

Марказда рентгенодиагностика, ЭКГ, УТТ, лаборатор диагностика ва керакли мутахассислар консилиумининг ўтказилиши Сиз учун яна бир кенг имконият.

Ҳа, айтмоқчи, марказга мурожаат қилиб келган беморларни тиббиёт муассасаларига йўналтиришнинг ўзига хос талаблари мавжуд. Улар қуйидагича:

  1. Касаллиги симптомсиз ёки енгил кечаётган беморларнинг касаллик белгилари: ҳолсизлик, таъм ва ҳид сезгисининг йўқолиши, қондаги кислород миқдори SрO2-95% дан юқори бўлиб, ушбу беморлар уй шароитида даволанишга йўналтирилади ва ҳудудий оилавий поликлиникаларига назорат ва патронаж қилиш учун хабар берилади.
  2. Касаллиги ўртача оғирликда кечаётган беморларда эса касаллик белгилари: тана ҳароратининг субфебрил кўтарилиши, қондаги кислород миқдори SPO2-80-90%,ўпкада майда ўчоқли ёки ўпканинг бўлакларида пастки бир томонлама ёхуд икки томонлама полисегментар пневмония белгилари, нафас етишмовчилиги енгил даражаси, нафас сони 1 минутда 25-30 та гача бўлиши кузатилади. Бундай беморлар:
  • “Семурғ” спорт комплекси госпиталига;
  • Технология-муҳандислик институти ётоқхонасидаги госпиталга;
  • Академик лицей ётоқхонаси биносидаги госпиталга;
  • Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасига;
  • Когон туман тиббиёт бирлашмасига;
  • Вилоят онкология диспансерига;
  • Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси госпиталига;
  • Вилоят кардиология диспансерига ҳамда
  • Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига даволаниш учун йўналтирилади.
  1. Касаллиги оғир ва ўта оғир кечаётган беморларда тотал икки томонлама пневмония, юқори ҳарорат, нафас етишмовчилиги оғир даражалари, қон айланиш бузилиши белгилари, ўткир ўпка-юрак етишмовчилиги белгилари, SPO2-80% дан паст бўлган, нафас олиш сони 30 дан юқори (болаларда 40 ва ундан юқори), юрак уриш сони 1 минутда 100 тадан ошган беморлар), қандли диабет, семизликнинг юқори даражалари ва ҳамроҳ касаллик белгилари кузатилади. Улар:
  • Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига;
  • Вилоят юқумли касалликлар шифохонасига;
  • Вилоят кардиология марказига;
  • Вилоят фтизиатрия ва пульмонология марказига;
  • Вилоят онкология диспансерига;
  • Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимига;
  • Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимига;
  • Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига даволаниш учун йўналтирилади.

Ҳаётингиз ва саломатлигингиз ўз қўлингизда. “Ёшлик” спорт мажмуаси негизида ташкил этиладиган қабул-саралаш маркази туну-кун хизматингизда.

Шерзод Камалов 02.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Саломатлик

Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

25.01.2023 493
Саломатлик

Қишдан қўрқиш керакмас, фақат тайёр бўлиш керак

09.01.2023 548
ЖамиятСаломатлик

Рецептсиз бериш мумкин бўлмаган дориларни сотганлар уч йилгача қамалади

08.01.2023 238
БухороСаломатлик

18 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” сиропи таркибида заҳарли моддалар борлиги аниқланди

27.12.2022 477

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?