Ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз кредитлар ажратилади

 Ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз кредитлар ажратилади

Ҳукумат қарори (637-сон, 12.10.2021 й.) билан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомга кўра, кредитлар банклар томонидан қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадлилик шартларида берилади.

Кредитлар ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз асосда ажратилади.

Бунда тегишлича “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жамғармалари кафиллиги тақдим этилади.

Кафиллик берилганлиги учун тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.

Қарз олувчилар, жумладан, қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:

* 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган;
* янги (иккала томон учун биринчи маротаба) турмуш қурган;
* илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредити олмаган бўлиши керак.

Шунга кўра, ёшларнинг алоҳида тоифаларига кредитлар:

Тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг банк 3 иш кунида ариза берувчига кредит бериш масаласини кўриб чиқади.

Ариза қаноатлантирилган тақдирда, кредит шартномаси имзоланади.

Мавзуга оид