Шавкат Мирзиёев 12 август куни «Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Қайд этилишича, қарор 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ҳамда 29 июль куни ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислар билан бўлиб ўтган учрашувларда илгари сурилган янги ташаббус ва ғояларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.
Ҳужжатга мувофиқ 2022 йил 1 октябрдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади.
Белгиланишича, базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваригача миқдорда 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳамда Ўзбекистонда доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган ёшларга ажратилади.