Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси бериши керак бўлган 100 млн сўм турли баҳоналар қилиниб берилмаяпти
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси бериши керак бўлган 100 млн сўм турли баҳоналар қилиниб берилмаяпти
Бухоро

Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси бериши керак бўлган 100 млн сўм турли баҳоналар қилиниб берилмаяпти

02.08.2022 356
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтган йил май ойида «қувноқлар ва зукколар» танлови ташкиллаштирилган эди. Соврин учун 100 млн пул мукофотини бермай турли «баҳоналар» ўйлаб топган Бошқарманинг муносабати 27 июль куни эълон қилинган.

Муносабатда маълум қилинишича, танловнинг финал босқичи «Ёшлар фестивали дастури регламентига асосан якунланмай тўхтатилгани боис ғолиб аниқланмаган» ва натижада, берилиши керак бўлган 100 млн сўм пул мукофоти эгаларига топширилмаган. Нимага айнан финал босқичи «регламентга» мос келмай қолгани очиқланмаган. Албатта бу шубҳа-гумонлар туғилишига сабаб бўлади. Чорак ва ярим финал ўтказилиб, финалга келганда «ўхшамай қолган» регламентни ким тузган?

Балки 100 млн сўм пул мукофоти сабаб шундай қарорга келишгандир? Бошқарманинг мантиқсиз муносабатнинг навбатдаги бандида «карантин сабабли тиббиёт ходимлари тавсияси билан барча тадбирларни ўтказиш бекор қилингани» қўшимча қилинган. Яна ўша савол: нимага айнан Финал босқичига келиб ташкилотчилар бирдан тиббиёт ходимларининг тавсиясига қулоқ тутишди? Карантин сабаб финал босқичи бекор қилинган экан, нимага унда кейинчалик ўтказилмади? Ўзи 2021 йил май ойида Ўзбекистонда карантин бўлган эдими?

Нимага 100 млн сўмни беришга кўзи қиймаган Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси шу пайтгача бу мавзуни ёпиқлигича қолдириб, маълумот бермай келди?

Шерзод Камалов 02.08.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
Бухоро
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

14.05.2025 34
Бухоро

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

12.05.2025 46
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 43

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 36

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?