Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ёшлар ҳаётида виртуаллашув сабаблари ва омиллари
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ёшлар ҳаётида виртуаллашув сабаблари ва омиллари
Бухоро

Ёшлар ҳаётида виртуаллашув сабаблари ва омиллари

12.12.2021 71
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бугунги кунда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жамиятнинг турли жабҳаларига жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Кўрсатилаётган хизматлар тури кенгайиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиши натижасида ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони тобора ошиб бормоқда. Бунинг натижасида мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг ахборот ресурслардан, жумладан, интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти кенгаймоқда. Таълим соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг кенг қўлланилаётгани эътиборга молик. Бу ёш авлодга жаҳон андозалари даражасида таълим бериш, уларни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялашда муҳим омил бўлмоқда. Ёшларимизда ахборот олиш маданиятини шакллантириш, уларни ғоявий-мафкуравий тажовузлардан ҳимоялаш механизмларини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратиш лозим. Ёшларни нафақат янги технологиялар бўйича ўқитиш, балки улардан фойдаланиш қобилиятини шакллантириш, айни чоғда шундай технологияларни яратиш ва такомиллаштириш устувор вазифаларидан биридир. Замонавий ахборот технологияларининг ўқувчи-ёшлар руҳиятига таъсир кўрсатувчи турли вазиятлар мавжуд. Бу биринчи навбатда ўқув фаолияти доирасига ўқувчиларнинг ахборот технологиялари билан бевосита мулоқотга киришиши билан боғлиқ.

Виртуал олам технологиялари асосида тайёрланган компютер ўйинларини ҳам унутмаслик лозим. Ҳаттоки, компютер билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳам инсонлар уяли телефон, анимацион филмлар, кредит карточкалари, пластик карточкалардан фойдаланиш орқали компютерлар билан ўзи билмаган вазиятларда мулоқотга киришади. Қолаверса, ўқитувчиларнинг ўзлари ҳам ахборот технологиялари билан яқиндан мулоқот қилишлари уларнинг таъсирини кенгроқ бўлишига йўл очишади.

Замонавий ахборот технологияларидан таълим жараёнида фойдаланар экан, ўқитувчилар қуйидаги ҳолатларга алоҳида эътибор беришлари зарур. Биринчидан, ахборот технологиялари заминида юз бериши мумкин бўлган янгиликлар анъанавий мулоқот шароитларига олиб ўтилади. Ўтказилган психологик тадқиқотлар масалаларнинг аниқликлигига, мантиқийлигига кетма-кетлилиги ҳамда рефлексивлигига талабларнинг ортиши кузатилади. Бу ерда руҳий мулоқот воситаларининг роли пасаяди. Иккинчидан, тескари алоқа кучаяди. Анъанавий фаолиятнинг ўзига ҳос хусусиятлари компютерлашади. Таълим жараёни учун, шу жумладан, кичик ёшдаги болалар учун ҳам мўлжалланган дастурий ва техник воситаларнинг инсонлашуви кузатилмоқда. Уларда фойдаланувчилар ўз фаолиятларини мавжуд бўлмаган, аммо қандайдир амалларни бажариш учун зарур бўлган элементлар билан тўлдиришмоқда. Юзага келиши мумкин бўлган бундай вазиятлар ахборот технологиялари билан алоқадор фаолиятнинг турли кўринишларининг (шу жумладан таълим олиш билан боғлиқ фаолиятда ҳам) мураккаб ва зиддиятли тузилмасини шакллантиради. Замонавий ахборот технологияларининг ўқувчиларга таъсири ортиб, у чегараланган доирадаги руҳий таъсирлардан тортиб, то шахсни тўла ўзгартиришгача бориши мумкин. Бугунги кунда шахснинг тўла ўзгариши масаласи олимлар томонидан батафсил ўрганиб чиқилмаган. Шунинг учун, таълим жараёни учун мўлжалланган замонавий ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш жараёнида педагоглар ва психологларнинг фаол иштирок этишлари зарур.

Рустам Раҳимбоев,
БухДУ Жисмоний маданият факультети талабаси

Шерзод Камалов 12.12.2021
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?