2024 йил 1 июнидан “Экологик транспорт” тизими жорий қилинади, яъни транспорт воситаларини тоифаларга ажратиш бошланади. Ҳудудлар учта экологик зонага ажратилади, тоифаси бундай зоналарга тўғри келмайдиган транспорт воситалари учун компенсация тўлови ўрнатилади ёки муайян зоналарда фойдаланиш чекланиши ёхуд тақиқланиши мумкин.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари 1 июндан машиналарни рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида экологик стикер беришни бошлайди, бунинг учун алоҳида тўлов қилинмайди, дейилган қарорда.
Экологик стикерлар 2027 йил 1 январига қадар Тошкент шаҳрида, 2029 йил 1 январга қадар Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида, 2031 йил 1 январга қадар бошқа ҳудудларда мажбурий тартибга берилади.