“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки корхона иш ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар
Ёшга доир пенсиялар муддатидан олдин қандай тартибда тайинланади?
Фикр билдириш
Фикр билдириш