Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ёлғон ваъдалар эгаси узоққа бормади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ёлғон ваъдалар эгаси узоққа бормади
Бухоро

Ёлғон ваъдалар эгаси узоққа бормади

30.09.2023 55
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

“Менинг нафсим балодир, ҳар мақомга соладир”, деган мақол бежиз айтилмаган. Шайтон васвасасига учиб, ўзгаларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, уларни алдаб, мол-молки ва пулларига эга чиқишга уринган кимсалар пайти келиб шармандалик ботқоғига ботишлари тўғрисида ўйлаб ҳам кўрмайдилар.
Судланувчи Душан Жамшидбоев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) суд маҳкамасида ўз айбига иқрор бўлди. У жорий йил баҳорида ўзини Абдунаби деб таништирган бир шахс қўнғироқ қилиб, Россия давлатининг Иркутск шаҳрига ишлагани кетмоқчилигини, ўзидан ташқари яна уч нафар шериги борлигини айтиб, шу масалада ёрдам берса, қуруқ қўймаслигини билдирганлигини ва шундай қилиб  “хизмат”и ва чипталар учун улардан жами 24 миллион сўмдан ортиқ пул олганлигини тан олди.
Душан жабрланувчиларни осонгина чув туширганидан хурсанд ҳолда пулларни чўнтагига солиб, уларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборди.
-Россияда нуфузли завод бор, ўша ерда ишлайман. Маошим чакки эмас, ўзимга тўқман. Сизларни пайвандчи усталарга ёрдамчи сифатида ишга жойлаштираман,-деб уларга ёлғон ваъдалар берди, ишончига кирди.
” Ҳожатбарор” пулни олиши билан кўздан йўқолди. Қўлга киритилган пулга чипта олишни хаёлигаям келтирмади. Кейинчалик Абдунаби Абдукаримовнинг қўнғироқларига ҳам жавоб бермади.
Узоқ вақт сарсон бўлганларидан сўнг жабрланувчилар алданганликларини тушуниб етдилар. Улар ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят қилишга мажбур бўлишди.
Суд жараёнида фирибгарлик жинояти тўлиқ исботини топди. Судланувчи етказилган моддий зарарни қоплаб берди. Қилмишидан астойдил пушаймонлигини айтиб, унга енгиллик беришларини сўради.
Ўз навбатида суд уни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топди. Унга ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида (6.000.000 сўм) жарима жазоси тайинланди. Жазони белгилашда судланувчининг ўз қилмишидан астойдил пушаймонлиги, етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берганлиги инобатга олинди.
Бу Душан ва унга ўхшаганларга сабоқ бўлса ажабмас.


Яшин НИЁЗОВ,
Жиноят ишлари буйича
Когон шаҳар суди раиси

Шерзод Камалов 30.09.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Бухоро
Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади
Бухоро
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро
Бухорода техник ходимлар мукофотланади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

17.10.2025 36
Бухоро

Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади

16.10.2025 64

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 47
Бухоро

Бухорода техник ходимлар мукофотланади

08.10.2025 54

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?