Дунё бўйлаб ўтказилган янги сўровнома натижаларига кўра, Нью-Йорк ва Сингапур яшаш учун энг қиммат шаҳарлар деб топилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Economist Intelligence Унит (EIU)нинг Worldwide Cost of Living ҳисоботига кўра, дунёнинг 172 та йирик шаҳарларида яшаш нархи ўтган йил давомида ўртача 8,1 фоизга ошган. Бунга Украинадаги уруш ва таъминот занжиридаги кескинликлар сабаб бўлган.
Ушбу рейтингда ўтган йили учинчи ўринни эгаллаган Тель-Авив ўз ўрнини сақлаб қолди, Гонконг ва Лос-Анжелес эса яшаш учун энг қиммат шаҳарлар бешлигини якунлади.