Соғлиқни сақлаш тизими мамлакатнинг асосий тармоқларидан бири саналади. Ва албатта, беморларни ташҳислаш ва даволаш ишончли тиббиётга асосланган бўлиши керак”. Япония ва Ўзбекистон мамлакатларининг яна бошқа умумий тенденциялари сифатида ташҳислаш ва даволашда “Ишончли тиббиёт” нинг ролини ошириш ҳам муҳим вазифалардан биридир.
Ўзининг рақамли, жумладан тиббиётдаги лойиҳалари билан машҳур Япония ушбу йўналишнинг Ўзбекистонда ҳам тезроқ ривожланиши учун самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳаракатида эканлигидан хабардормиз.
Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) вакиллари 2024 йил 22 октябрда филиалга ташриф буюриб, тиббий хизматлар олиш учун яратилган шарт-шароитлар билан батафсил танишдилар. Бўлимларда мутахассислар билан учрашувлар ташкил қилиниб, даволаш-диагностика, кечиктириб бўлмайдиган тиббий хизматлар масалалари бўйича муҳокамалар ўтказилди. Ҳамкорликни амалга ошириш борасида мақсадли режалар тузилди.
Муҳозакаралар давомида томонлар тиббий хизмат даражасини оширишга бўлган доимий эътибор масаласига ёндашув бир хиллигини таъкидладилар. Ушбу масалада нафақат тезкор ишланмалар, замонавий клиник протоколларнинг жорий этилиши роли, замонавий лабораторияларни шакллантириш, Бухоро вилояти аҳолисига кўрсатиладиган тиббий хизмат даражасини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимига янгича сифат бериши мумкин бўлган бир қатор таклифларнинг батафсил ўрганилиши юзасидан келишув амалга оширилди. Энг муҳими, ҳамкорлик келгусида шошилинч тиббий ёрдам соҳасини янада ривожлантириш ҳамда беморларнинг соғлом ҳаётга қайтиш имкониятини оширишга хизмат қилади.