Япониянинг Кашиҳара шаҳридаги Нара тиббиёт институти олимлари хурмо организмга коронавирус инфекциясига қарши курашишда ёрдам беришини аниқлади. Бу ҳақда Scientific Journal илмий журналида маълум қилинди.
Қайд этилишича, тажриба сичқонларда ўтказилиб, уларнинг рационига хурмо таркибидаги асосий модда бўлган танинни киритишган. Шундан сўнг уларга вирус инфекцияси юқтирилган. Тўлиқ текширувдан кейин, танин олмаган тажриба сичқонлари гуруҳи вирус билан касалланишнинг юқори даражасини намоён қилган ва уларда ўпка пневмонияси ривожланиб кетган. Танин билан даволанган кемирувчилар гуруҳида пневмония ҳолатлари қайд этилмаган ва умуман олганда, иккинчи гуруҳ кемирувчилари ўзларини анча яхши ҳис қилишган.
Шундай қилиб, тадқиқотчилар хурмо таркибидаги танин вируснинг кўпайишига тўсқинлик қилади ва хурмо истеъмол қилиш Covid-19 нинг оғир шакллари ривожланиш хавфини камайтиради деган хулосага келишди. Шунингдек, таниндан ташқари, хурмода А, C, B1, B2, B3, шунингдек фосфор, калций, калий, темир ва натрий каби моддалар ҳам мавжуд.