Япония ҳукуматининг “Инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кичик ижтимоий лойиҳаларга кўмак бериш грантлари” дастури доирасида Япония Ўзбекистонга 270 600 доллар ажратди, деб хабар қилди Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Матбуот хизмати.
Грантлар қуйидаги муассасаларни тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун ажратилади:
• Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани тиббиёт бирлашмаси (90,6 минг доллар);
• Бухоро вилояти Пешкун тумани тиббиёт бирлашмаси (90 000 АҚШ доллари);
• Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги 17-сонли оилавий поликлиника (89,9 минг доллар).