USD10 518.99+0.17%
RUB139.07–0.87%

Янги йил дастурхони учун қандай таомлар тайёрлаш керак: байрамона стол менюси

Янги йил байрамига саноқли кунлар қолганда ҳамма уй бекалари дастурхонни ўзгача, ноодатий қилиб безашни режалаштиради. Янги йил дастурхони юқори даражада ёрқин, жонли ва қувноқ безатилиши лозим. Байрам дастурхонига байрамона руҳ бериш мақсадида эса қуйидаги таомлар тортилгани маъқул.

«Селёдка под шубой» салати

Янги йил дастурхони учун қандай таомлар тайёрлаш керак: байрамона стол менюси

Байрамона менюнинг биринчи кўриниши, гўштни яхши кўрадиганлар ва қўшимча калориялардан қўрқмайдиганлар учун тўғри келади. Ёқимли, ёрқин ва ғайриоддий «Селёдка под шубой» салати Янги йил дастурхонида барчани хурсанд қилади. Ушбу иштахали салат дастурхонда жуда ажойиб кўринади.

Керакли масаллиқлар:

Картошка – 500 грамм

сабзи – 500 грамм

лавлаги – 500 грамм

 тузланган селд – 1-2 дона

 пиёз – 100 грамм

 маёнез – 250 грамм

тухум – 4 дона

Янги йил дастурхонига муносиб яна бир салат бу 

“Қисқичбақа” салати

Янги йил дастурхони учун қандай таомлар тайёрлаш керак: байрамона стол менюси

Қисқичбақа салатининг таъми ўзига хослиги билан бошқа салатлардан ажралиб туради. Янги йил дастурхонига тортилса албатта барча меҳмонларингизни хурсанд қилади. Турли рецептлар бўйича тайёрланади –  баъзи вақтлари  салат ичига янги бодринглар ҳам қўшилади. Улар салатга янги таъм ва чиройли кўриниш  бахш этади.

Керакли масаллиқлар:

Қисқичбақа таёқчалари 200 гр

Жўхори консерваси. 300 г

Тухум 4 дона

Маёнез 100 гр

“Оливье” салати

Янги йил дастурхони учун қандай таомлар тайёрлаш керак: байрамона стол менюси

Ҳеч бир хонадоннинг байрам дастурхони Оливье салатисиз тасаввур қилиб бўлмайди. “Оливиер” салати бошқа салатлар орасида ўзгача таъм билан ажралиб турарди. Уни қайнатилган колбаса ва тузланган бодринг билан ҳам пишириш мумкин. Арпабодиён ва яшил пиёз уни янада мазали қилади.

Керакли масаллиқлар:

400 гр гўшт.

10 та тухум.

6-7 картошка.

350 гр тузланган бодиринг.

1 банка гарох.

Майонез.

Димланган товуқ гўшти

Янги йил дастурхони учун қандай таомлар тайёрлаш керак: байрамона стол менюси

Агар сиз меҳмонларни турли хил пишириқлар билан ажаблантиришга қарор қилсангиз, унда сизга бутун чиройли товуқ гўштидан таом тайёрлашни тавсия этамиз. Тайёрлашингиз мумкин. Янги йилда товуқ гўшти асосий таом сифатида хизмат қилиш кўплаб оилаларда анъанага айланган. Агар сиз бутун бир товуқ гўштини пиширсангиз албатта ичига лимон саримсоқ ва  зираворлар қўшинг, майонез сурсангиз у ниҳоятда юмшоқ бўлиб пишади.

Масаллиқлар:

Товуқ  гўшти – 500 гр.,

Пичоқ учида майдаланган қалампирмунчоқ,

2 ош қошиқ қовурилган кунжут,

Таъбга кўра апельсин шарбати,

Таъбга кўра текила,

Таъбга кўра саримсоқ,

Таъбга кўра пиёз,

Таъбга кўра жамбил,

Таъбга кўра долчин.

Норин

Янги йил дастурхони учун қандай таомлар тайёрлаш керак: байрамона стол менюси

Норин шоҳона таом бўлиб, ўзбек миллий таомлари орасида тайёрланиши анча мураккаб бўлган таомдир. Янги йил дастурхонига норин кўрк бериб туради.

Керакли масаллиқлар:

  1. Гўшт – 1 кг.
  2. Тухум – 2 дона
  3. Ун – 1,5 кг
  4. Ёғ – 150 гр.
  5. Зира
  6. Туз

Шоколадли мусс

Янги йил дастурхони учун қандай таомлар тайёрлаш керак: байрамона стол менюси

Ширинлик болажонлар учун айни муддао. Ушбу ширинликни сиз олдиндан тайёрлаб, совутиб қўйишингиз мумкин. Мусни тайёрлаш қийин эмас, асосийси рецептга риоя қилиш ва кремни тўғри совитиш кифоя.

Асосийси аччиқ шоколад 70% 100 г

сутли шоколад 40 г

қаймоқ 33-35% 140 г

тухум 2 дона

шакар2 ош қошиқ

сариёғ 25 г

Мевалардан эса қуйидаги кўринишда безатиш мумкин

Янги йил дастурхони учун қандай таомлар тайёрлаш керак: байрамона стол менюси
Янги йил дастурхони учун қандай таомлар тайёрлаш керак: байрамона стол менюси

Мавзуга оид